Бишкекнинг худудлараро суди “Қумтўр” компаниясидан “экологик зарар” учун 6,7 млрд сом ундириш тўғрисида қарор чиқарди. Давлат экотехинспекциясининг маълум қилишича, компания бу пулларни тўлашдан бош тортаяпти.
Экологик ва техник хавфсизлик давлат инспекцияси 25 май куни экологик зарарни қоплаш бўйича “Қумтўр” компаниясига нисбатан иккинчи суд жараёнида ютиб чиқди.
Компания 6,7 млрд сом тўлаб бериши керак. Бироқ идоранинг саноат ва тоғ-кон назорати бўйича бошқармаси раҳбари Максат Абдилдаевга кшра,”Қумтўр” бу пулларни тўлашдан бош тортаяпти.
“Кеча чиқиндиларни музликларга тўкиш юзасидан иккинчи ариза кўриб чиқилди ва худудлараро суд талабимизни қондирди. Зарар тийинлари билан 6 млрд 698 млн 870 мингга баҳоланди”, —дейди у.
Абдилдаевнинг айтишича, Давлат экотехинспекцияси “Қумтўр” давлатга келтирган зарарни қопламагунига қадар судлашади.
“Биз материални судга бердикми, демак улар зарарни тўламагунича оҳиригача судлашамиз. Охиригача борамиз. Биз бу маблағни 2012 йилнинг декабрида кўрсатганмиз. Агар улар тўлашга тайёр бўлишганида бу пайтгача тўлаган бўлар эди. Улар рози бўлмаяпти шу сабабли биз улар билан судлашаяпмиз”, — дейди у.
Абдилдаевнинг қўшимча қилишича, 27 май куни туманлараро суди “Қумтўр” томонидан ер қонунчилигини бузилиши юзасидан учинчи иксни кўриб чиқади.
Инспекция “Қумтўр”га нисбатан жами бўлиб тўрт ариза берган:
— 600 минг сомдан ортиқ маблағга, ҳисобга олинмаган чиқиндилар бўйича;
— Чиқиндиларни музликларга жойлаштириш бўйича;
— Тупроқ ва ер ресурсларига етказилган зарар ёки қирғиз бўйича;
— Ишлаб чиқариш ва хўжаликни сув билан таъминлаш учун фойдаланилган сувга хақ тўламагани учун.
“Қумтўр” матбуот-котиби Марина Гаврилова “амалдорлар сўзларини изохламаслигини” айтиб, интервью беришдан бош тортди.
Аввалроқ Атроф муҳитни қўриқлаш давлат агентлиги компания табиатни сақлаш соҳасида бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бермагани учун Қумтўрга огоҳлантириш берган эди.
“Қумтўр” — тўлалигича Канаданинг Centerra Gold Inс корпорациясига тегишли бўлган олтин кон компанияси. Қирғизистон Centerraнинг қарийб 33% акциясига эгалик қилади.
Муаллиф: Айдана Канатбек