Бишкекдаги такси хайдовчиларини нималар ғашлантиради?

982

Имиллаган мижозлар, автотиқинлари ҳамда патрул милицияси — Бишкекдаги такси ҳайдовчиларига энг ёқмаган нарсалар мана шулар. Kloop.kgнинг мухбири такси ҳайдовчилари билан суҳбатлашиб, кунлик ишида уларга нималарнинг ёқмаслигини билиб келди.

Бишкекда такси хизмати билан бирор марта ҳам фойдаланмаган одамни топиш қийин. Шахсий ишлар билан шаҳарнинг бир тарафидан иккинчи қисмига кўп бориш керак бўлган ҳозирги ҳаётий шартда такси  — бироз қулай ва тезкор вариантларнинг бири.

Шунга қарамай такси йўловчилари уларни ҳайдовчиларининг кунлик ишида қандай ҳолатларга дуч бўлишларига доим ҳам қизиқавермайди.

Турли такси хизмати ходимлари Kloop.kgнинг мухбирига улар ҳар куни дуч бўлган қийинчиликлар ҳамда уларнинг ғашини келтирадиган нарсалар ҳақида айтиб беришди.

taksi4-1068x712

— Бишкекдаги кўчаларнинг кўпида ўнқир-чунқурларнинг бор эканлиги ғашни келтиради. Автомобилни ҳар ой сайин таъмирлаб туришга тўғри келади, бунга эса топилган маблағнинг деярлик барчаси кетади.

— Мижозларни олиб кетиш учун тезроқ бориш керак бўлган вақтда шаҳардаги автомобил тиқини ғашни келтиради.

— Шаҳарда автомобиль тирбандлиги бўлаётганда мижозларнинг доимо шошилтираверганлари ёқмайди, бундай ҳолатларда тезроқ хайдашга имкон бўлмайди ёки йўл қоидасини бузишга тўғри келади.

taksi1-1068x712

— Маршрут такси ҳайдовчиларининг бекатга тўпланиб олишиб, автомобил тирбандликларини пайдо қилиши нафратларини келтиради. Бекатнинг атрофини тўлиғи билан маршрут таксилари ўраб олганлигидан биз бекатга келиб у ердаги мижозларимизни ололмай қоламиз.

— Мижозларнинг ўз вақтларини режалаштира олмаганликлари ғашни кетиради: улар такси чақиргандан кейин ҳар дақиқа сайин қўнғироқ қилиб, тез келишимизни илтимос қилишадида, келсанг тайёр бўлишмайди. Кейин уларни 15-20 дақиқалаб кутасан.

— Мижозга телефон қилиб, уни тезлаштиролмаганинг ёқмайди.

— Операторларнинг қўпол муомала қилганликлари ғашни келтиради. Операторларга қўнғироқ қилганимизда аввал мижоз экан деб саломлашиб, бизга чиройли алоқа қилишади. Такси ҳайдовчиси эканлигини билгандан кейин “Ха, сенмидинг?” дейишади. Бизни эшитмасданоқ телефонни қайта қўйиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлган.

taksi3

— Одамларнинг ўзларини баланд олиб, керилиб саломлашишмагани ғашни келтиради. Одамларнинг кўпи такси хайдовчиларига қулга қилгандай муомала қилишади. Бизга юз сом тўлаган бўлиб, кейин бизни сотиб олган каби муомала қилишади. Мен бу пулдан бош тортиб, машинадан чиқиб кетишни талаб қилишга ҳақлиман.

— Буюртмани бекор қилишлари ёқмайди. Машина тиқинлари вақтида биз белгиланган манзилга жуда секин борамиз, мижоз эса кўп кутиб қолгач буюртмани бекор қилади. Натижада биз бензин сарфлаб, айни вақтда мижозсиз қоламиз

— Мэриянинг йўл таъмирлаш хизматининг жуда узоқ ишлагани ёқмайди. Уларни деб транспорт харакатининг бари секинлашиб қолади. Кўчаларни кечаси таъмирласа ҳам бўлади-уларга ҳам, бизга ҳам ҳеч ким тўсқинлик қилмайди. Масалан, Лумумби кўчасини ярим йилдан ошиқ вақтдан бери таъмирлашяпти, бунақа кўчалар кўп.

— Янги йўлларнинг бир неча ойдан кейиноқ бузилиб, йўлни қайта тўсиб, қайтатдан таъмир бошлаганликлари ғашни келтиради.

— Машина хайдашни билмаганлар ғашни келтиради. Ҳайдовчилар ҳеч қандай қоидаларни сақлашмайди, машиналарини нотўғри ерларга тўхтатишади, тиқинларни пайдо қилишади, биз эса ўтолмай қоламиз. Ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олмасдан автомобил хайдашни ўрганиш керак.

taksi2-1068x712

— Машина маст йўловчиларнинг ўтиргани ғашни келтиради. Улар ўзларини ёмон тутишади, бу ҳам етмагандек пул тўламаган ҳолатлари ҳам бўлади.

— Дарахтлар сабаб йўл белгиларининг яхши кўринмагани ёқмайди. Сен белгини пайқамай қолиб нотўғри ўтиб кетасан, йўл назорат хизмати эса бу учун жарима ёзади.

— Кириш йўлининг торлигидан уйларнинг ховлисига кира олмаслик ёқмайди. Кўпинча бундай муаммоларга шаҳардаги кичик районларда дуч келасан. Аҳоли автомобилларини уйларининг олдига қўйиб, йўлни ёпиб олишади, биз эса кира олмаймиз ёки ортга қайта олмаймиз.

Материалдаги суратлар иллюстратив шаклдадир