Ботировнинг ўғли уйини Бакиевларга берилишининг қонунийлигини текширишни илтимос қилди

698

Ўшдаги ўзбек жамоатчилигининг собиқ лидери Қодиржон Ботировнинг ўғли президентдан унинг мулкини Бакиевларнинг оиласига берган Жалолобод шаҳар судининг қарорини қайта кўриб чиқишни илтимос қилди.

Ўзбек жамоатчилигинг аввалги лидери Қодиржон Ботировнинг ўғли суд унга тегишли бўлган мулкни хукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг оиласига ноқонуний берганини билдирди. Бу ҳақда у25 майда, президент Алмазбек Атамбаевга ёлллаган мактубида ёзди.

“Сиздан менинг уйимни Санжар Бакиевга бериилишининг қонунийлигини текшириш учун Бишкекдан тергов гуруҳини тузиш буйруғини беришингизни илтимос қиламан”, — деб ёзди у.

Ботиров очиқ хатида амалдорларнинг порахўрликда айблади. Унинг айтишича, улар унинг уйини Санжар Бакиевга бериш учун сохта хужжатларни тайёрлашган.

“Давлат рўйхатга олиш хизматининг Сузоқ район бўлими билан Тош-Булоқ қишлоқ хукуматининг порахўрликка мойил амалдорлари Бакиевларга ён босиб, Қодиржон Ботировнинг номига ёзилган менинг уйимнинг сохта хужжатларини тайёрлашган, суд ижрочилари эса уни Бакиев Санжарга номига ўтказиб беришган”, — деб ёзди у.

Президент аппаратанинг матбуот хизматининг етакчиси Алмаз Усонов  Kloop.kgга ҳозирча президентнинг расмий жавоби қандай бўлишини айтолмаслигини билдирди. У бош прокуратура бу бўйича жиноий иш кўзғаганини таъкидлади.

“Президент аппарати реакция қилади, бироқ ҳозирча қандай муносабат бўлишини айта олмайман. Бу менинг ваколатимга кирмайди.”, — деди у.

Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан Kloop.kgга бу иш бўйича тергов бошланмаганини билдиришди. Матбуот хизмати вакилининг айтишича, идора президентнинг реакциясидан кейингина бирор тадбир кўради.

“Ҳозирча биз расмий хат олмадик. Бироқ қачон президентнинг муносабати эълон қилиниб ёки айтилгандан кейин зудлик билан тергов гуруҳи тузилади. Ҳозирча эса бу презиент аппаратига тегишли” , — деди идоранинг матбуот хизматининг вакили.

18 майда Жалолобод шаҳар суди Ботировнинг уйини Санжар Бакиевнинг номига ўтказиб берган.

Мазкур қарорни суд 2010 йилдаги апрель воқеалари вақтида Ботировнинг тарафдорлари томонидан уйининг ёқиб юборилгани учун компенсация талаб қилган Бакиевларни яқинларининг шикоят аризасининг асосида қабул қилган.

ҚОдиржон Ботиров — тадбиркор ҳамда Қирғизистон жанубидаги ўзбек жамоатчилигининг олдинги лидери. У 2010 йилнинг июнидаги оммавий бошоломонликларни уюштиришда ва унга қатнашишда айбланган.

Ҳозирда Ботиров халқаро қидирувда. “Озодлик” радиосининг маълумотига кўра, унга Швецияда сиёсий бошпана берилган.

МуаллифАлександра Титова