Абдикеримов Лондоннинг осмон ўпар биносида квартиралари борлигини тасдиқлади

667

Экс-депутат ва тадбиркор Шаршенбек Абдикеримовга тегишли “Аю” холдинги “Азаттык” нашрига раҳбарининг ростдан ҳам Лондон энг баланд осмон ўпар биносида квартиралари бор эканини тасдиқлашди.

“Аю”нинг вице-президенти  Балбак Тулобаевнинг “Азаттык”га берган интервюсида айтишича, тадбиркор ва холдинг раҳбари Шаршенбек Абдикеримов  ростдан ҳам Лондоннинг The Tower – One St. George Wharf  осмон ўпар биносидаги квартиралардан бирининг эгасидир.

Унинг сўзларига кўра, Абдикеримов  квартираларни  5-6 йил аввал олган ва уларнинг пулини бўлиб тўлаган.

“Пуллар дарҳол тўланмаган, қисмларга бўлиб тўланган.  Шунингдек бу масалада порахўрлик кўринишлари йўқ.  Ҳориж фуқаролари учун Британияда кўчмас мулк олиш— инвестиция кўринишидан биридир”, — деб келтиради унинг сўзларини “Азаттык”.

Экс-депутат ва тадбиркор Шаршенбек Абдикеримовнинг Лондоннинг энг баланд осмон ўпар биносидаги квартиралардан бирига эгалиги тўғрисидаги маълумот 24 май куни пайдо бўлди.

Британиянинг The Guardian нашри Лондон минорасидаги квартиралар эгалари тўғрисида материал чоп қилди ва моқолада унинг фамилиясини кўрсатган.

“Владимир Путиннинг иттифоқчиси бўлиб ҳисобланган Андрей Гурьев,  касодга учраган Нигерия банки  собиқ раиси Эбитими Баниго ва қирғиз ароқ магнати Буюк Британиянинг энг баланд осман ўпар биноси квартираларининг 130 ҳорижий сотиб олувчилари қаторидан жой эгаллаган”, — деб ёзади The Guardian.

Чоп этилган маълумотларга кўра, 180 метр баландликда бўлган 50 қаватли бинодаги квартираларнинг кўпи чет эл фуқароларига тегишли. Нашрнинг маълум қилишича, квартиралар бир қисмини сотиб олиш офшорлар орқали амалга оширилган. Комплексдаги квартиралар нархи уч млн доллардан бошланади.

Шаршенбек Абдикеримов

Шаршенбек Абдикеримов —Рўйҳатига Қирғизистоннинг энг бой одамлари кирувчи “Республика” партиясидан бешинчи чақирув депутати бўлган.  “Тазабек” нашри иқтисодий рейтингида Абдикеримов энг кучли оилавий маблағи бўлган депутатлар ўнлигида бўлган.

У шунингдек тадбиркор ва “Аю” йирик ароқ компанияси эгаси бўлиб ҳисобланади.  Унга уйлар, бинолар ва ер участкалари тегишли. Фойда тўғрисидаги деклорацияга мувофиқ, 2014 йилда экс-депутат  ер участкасини сотгани учун 100 млн сўм ва автомобил савдосидан 2 млн сўм ишлаган. Ҳозир Абдикеримов  Қирғизистон миллий олипиада қўмитасини бошқаради.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева