Украиналик учувчи Надежда Савченко Киевда судланган икки россияликка алмаштирилди — бу ҳақда ОАВлари шаҳсий манбаларига таяниб маълум қилишмоқда.
“Рейтерс” нашри алмашиш бўлганини ва Савченко Киевга йўл олганини билдирмоқда. УНН нашри ҳам ўз манбаларига ишора қилиб, алмашув фактини тасдиқламоқда.
Савченконинг Ростовдо юрган оқловчиси Илья Новиков “Фэйсбук”даги саҳифасига “+” деган белгини эълон қилди — бу алмашиш бўлганини тасдиқлаш маъносини билдириши мумкин.
Ҳозирча бу бўйича расмий турда ҳеч ким изоҳ бермади. Украинанинг ҳукумати томонидан баёнот бугун кечроқ бўлади.
25 майда “Интерфакс” аъборот агентлиги Савченконинг Киевда судланган россиялик Александр Александров билан Евгений Ерофеевга алмаштириши ҳақида билдирди.
Нашр Ростовга украин президенти учиб чиққанини ёзган, бироқ УНН нашри унинг ўрнига Савченкони президентнинг матбуот котиби Владислав Цеголко билан парламент спикерининг ўринбосари Ирина Геращенко қарши олишини ёзмоқда.
УННнинг маълумотига кўра, Порошенко Савченкони ҳаво майдонида кутиб олади.
ТСН нашри ҳам Савченкони кутиб олиш учун Порошенко Ростовга учмаганини ёзмоқда.
“Интерфакс”нинг бошқа манбаси Савченкони Украинага бериш судланганларнинг бундан кейин жазо ўташи учун ўзтказиб бериш ҳақидаги икки давлат ўртасидаги шартнома асосида бўлганини айтди.
“Ростов-на-Дону”да Савченкога хамрохлик қилиб юрган россиялик ҳуқуқ ҳимояси органларининг вакиллари бор. Икки томонлама келишимга кўра, украина ҳукумати ўша ердаёф Украинада қўлга олинган икки россияликни ўтказиб беришади”, — деди нашрнинг манбаси.
Савченкога нисбатан чиқарилган ҳукм
Россия ҳукуматининг версиясига кўра, украиналик учувчи Надежда Савченко 2014 йилнинг 30 июнида қўлга олинган ва Россиянинг Тергов комитетининг вакили Владимир Маркин ўша пайтда украин учувчисини рус-украин чегарасини “қочқин қатори” кесиб ўткагини билдирган.
Савченконинг ўзининг айтишича, уни Украинанинг ҳудудидан ўғирлаб кетишган, қўлларини боғлаб, бошига қоп кийгизиб Россияга куч билан мажбуран олиб киришган.
2016 йилнинг 22 мартида Россиянинг Ростов вилоятидаги Донецк шаҳар суди Савченкога нисбатан 22 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 30 минг рубль жарима пули тўкиш ҳукмини чиқарган.
Айбловга кўра, Савченко 2014 йилнинг 17 июнида Укранинг Луганск вилоятидаги Металлист қишлоғи ҳудудидан фуқаровий шахсларни кузатиб, улар ҳақида украиналик “Айдар” батальонининг командирига хабар қилиб турган, шундан сўнг одамлар тўпига қараб ўқ отилган. Уларнинг орасида ВГТРК хадоимлари хам бўлиб, икки нақари халок бўлган.
Савченко билан унинг адвокатлари бир неча бор айбловчи тарафнинг исбот далилларини инкор қилишиб, суд украин учувчисига нисбатан нохолис муносабатда бўлмоқда деб ҳисоблашган.
“Судья Степаненко барча процессуал жараёнларни, кўп саҳифдан иборат илтимосномаларни ҳамда ҳимояланиш мутахассисларининг сўзларини икки саҳифагагина жо қилиди” , — деб ёзган !Медиазона” нашри адвокат Николай Полозовнинг сўзларини.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев