The Guardian: Экс-депутат Абдикеримовга Лондоннинг осмон ўпар биносидаги уйлар тегишли

788

Собиқ қирғиз депутати Шаршенбек Абдикеримов  Лондондаги энг баланд The Tower – One St.George Wharf  осмон ўпар биносидаги уйлар соҳиблари қаторида бўлиб чиқди. Бу ҳақда 24 май куни The Guardian нашри ёзиб чиқди.

Британиянинг The Guardian нашри 24 май куни Буюк Британия пойтахтидаги  энг баланд осмон ўпар биноси квартиралари эгалари кўрсатилган мақола эълон қилди.  Лондон минораси апартаментлари соҳиблари орасида қирғиз собиқ депутати Шаршенбек Абдикеримов ҳам бор.

“Владимир Путиннинг иттифоқчиси бўлиб ҳисобланган Андрей Гурьев,  касодга учраган Нигерия банки  собиқ раиси Эбитими Баниго ва қирғиз ароқ магнати Буюк Британиянинг энг баланд осман ўпар биноси квартираларининг 130 ҳорижий сотиб олувчилари қаторидан жой эгаллаган”, — деб ёзади The Guardian.

Шаршенбек Абдикеримов —Рўйҳатига Қирғизистоннинг энг бой одамлари кирувчи “Республика” партиясидан бешинчи чақирув депутати бўлган.  “Тазабек” нашри иқтисодий рейтингида Абдикеримов энг кучли оилавий маблағи бўлган депутатлар ўнлигида бўлган.

У шунингдек тадбиркор ва “Аю” йирик ароқ компанияси эгаси бўлиб ҳисобланади.  Унга уйлар, бинолар ва ер участкалари тегишли. Фойда тўғрисидаги деклорацияга мувофиқ, 2014 йилда экс-депутат  ер участкасини сотгани учун 100 млн сўм ва автомобил савдосидан 2 млн сўм ишлаган. Ҳозир Абдикеримов  Қирғизистон миллий олипиада қўмитасини бошқаради.

Осмон ўпар бинодаги квартиралар

The Tower – One St. George Wharf  минораси — уч қисмдан иборат  турар жой комплекси. Бинонинг асосида лобби, спорт маркази ва бизнес –зал бор. Тепа қаватида оддий квартиралар, энг сўнгги қаватларида эса  — очиқ дераза ва катта болконлик “люкс” квартиралари бор. Уларнинг нархи 3 млн. доллардан бошланади.

St-George-Wharf

The Guardian маълумотига кўра, 180 метр баландликда бўлган 50 қаватли бинодаги квартираларнинг кўпи чет эл фуқароларига тегишли. Нашрнинг маълум қилишича, квартиралар бир қисмини сотиб олиш оффшорлар орқали амалга оширилган.

Лондон уйларининг  эгалари Лондон мэри Садик Хан қизиқишини уйғотти, у “ҳорижий мулк билан шуғулланишга” ваъда берди. Унинг айтишича, унга асосан ҳориж фуқаролари яшаш жойини сотувнинг биринчи олти ойлигида олиши мумкин бўлган қоидани кўриб чиқади. Бу унинг фикрича, уйни британияликларни ўзлари олишига имкон беради.

Kloop.kg нашри изоҳ олиш учун Шаршенбеком Абдикеримов билан боғлана олмади.