ТИМ қозоқ минстрининг айтганларига қарши норозилик нотаси юборди

710

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар минстрлиги Қозоғистоннинг маданият ва спорт минстрининг сўзлари бўйича қўшни ўлканинг ҳукуматига норозилик нотасини жўнатди. Қозоқ амалдори кеча Россияда ҳожатзона тозалаб юрган қирғизистонликларга ичи оғриётганини билдирган.

Қирғиз ТИМи 24 май кунининг иккинчи ярмида Қозоғистоннинг ҳукуматига норозилик нотасини жўнатди. Норозилик қўшни ўлканинг маданият ва спорт минстри Аристанбек Мухамедиулининг Россияда ҳожатхона тозалаб юрган қирғизистонликларга ачиниб айтган сўзлари билан алоқадор.

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар минстрлиги қозоқ амалдорининг сўзларини “камситувчи” деб атади.

“А.Мухамедиулининг Қирғизистон жамоатчилигининг салбий фикрларига сабаб бўлган Қирғиз Республикасига нисбатан айтган камситувчи ва ўйланмаган фикрлари умуман икки ўлканинг ўртасидаги ўзаро алоқаларга тўғри келмаслиги таъкидланди”,  — деб ёзилган ТИМнинг баёнотида.

Қирғиз ТИМи шунингдек Қирғизистонга нисбатан Қозоғистоннинг давлат телеканаллари эфирида ҳам “нохолис фикрлар кўп” айтиб келинганига эътибор қаратди.

Норозилик нотасининг ўзи Қозоғистоннинг Қирғизистондаги элчисининг маслаҳатчиси Ербол Ахметовга топширилди.

"Қизларга ачинаман"

Қозоғистон Маданият ва спорт министри Аристанбек Мухамедиули  23 май куни Остона аҳолиси билан учрашув чоғида бошқа давлатларда "қора" ишларда ишлаётган қирғизистонликларга рахми келганини айтган. Бу ҳақда у қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов тўғрисида фикр билдираётиб айтди.

“Чингиз Айтматов — нафақат буюк ёзувчи, балки пайғамбар ҳамдир, у афсуски унинг мамлакати ва миллати қаерга кетаётганини кўра билган.  Ва ростдан ҳам, афсуски Қирғизистонда бўлаётган салбий воқеаларни у ўшанда, 40-50- йиллари ҳис қилган ва тасвирлай олган.  Яъни у ўз миллатини  бундай бемаъни қадамлар ташламаслик тўғрисида огоҳлантирган”, — деди у.

Мухамедиулининг қўшимча қилишича, у жамоатчилик хожатхоналарини тозалаётган қирғизистонликларни кўрганда унинг кўнгли оғрийди.

“Ростдан ҳам, яширадиган ҳеч нарса йўқ, Москвага ёки бошқа давлатларга учиб келганингда жамоатчилик ҳожатхоналарини ёш қизчалар, бизнинг қўшниларимиз тозалаётганини кўриб афсусланасан. Бу албатта инсон ҳис-туйғуларига тегади.  Қандай қилиб у ўзининг ёш, гўзал чоғида бунга лойиқ бўлди — жамоатчилик ҳожатхонасини тозалайди?  Албатта, қачонки давлатда иш, келажак йўқ бўлса кўплаб қирғизлар кетишга мажбур бўлган”, — дея сўзини якунлади маданият ва спорт министри.

Министрнинг сўзлари қирғизистонликлар орасида ҳам, қозоғистонликлар орасида ҳам ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди — кўплаб фойдаланувчилар бундай сўзлардан ғазабга келди ва норозилигини билдирди.

Қозоғистоннинг бир неча фойдаланувчилари ўз министри учун Қирғизистон яшовчиларидан кечирим сўради.

Қирғизистондаги фойдаланувчиларнинг бир қисми Мухамедиули тўғри айтганини ва ватандошларнинг бошқа ўлкаларжа паст даражали ишларда ишлаб юрганлиги учун қирғиз ҳукумати кечирим сўраши керак деган фикрларини ёзишди.