Видео: Патрул милицияси экипажи велосипед йўлига тўхтаб олди

733

Патрул милицияси ҳодимлари машинаси Тўқтўғул кўчасида жойлашган велосипед йўлига тўхтатган. Қоида бузарликни Kloop.kg мухбири видеога тортиб олган.

Kloop.kg мухбири патрул милицияси Тоқтўғул кўчасидаги велосипед йўлига ҳусусий машинасида рейд ўтказаётганини кузатган.

23 май куни олинган видеода милиция ҳодимлари машина капотида жарима ёзиб бераётгани кўринади. Машинанинг патрул милициясига тегишли эканини йўл ҳаракати назорати ҳисобот журнали ва видеорегистратор борлиги ҳам кўрсатади.

Милиционерларнинг ўзлари қоида бузарлик ҳолатини тан олишмади ва Kloop.kgга автомабил уларга тегишли эмаслигини айтишди.

“Бу бизнинг машина эмас, биз пиёда патрулмиз. Биз машинани ноқонуний тўхтатгани сабабли  унга протокол ёзиб бериш учун қоида бузарни кутяпми”, — деди патрул ҳизмати вакилларидан бири.

Бироқ мухбир билан суҳбатлашганидан 15 дақиқа ўтиб милиция ходимлари машинага ўтириб воқеа жойидан кетишган.

Патрул милицияси Бош бошқармаси матбуот-хизмати раҳбари Тилек Оторовнинг  Kloop.kgга берган интервьюсида айтишича, қоида бузарлар 1000 сом миқдорида маъмурий жавобгарлик тортилиши ва интизомга чақирилиши мумкин.

“Йўл ҳаракати қоидалари барчага бирдай ва агарда оддий фуқаролар ва патрул милицияси ҳодимлари томонидан қоида бузарлик ҳолатлари аниқланса умумий асосда маъмурий протокол тузилади ва тергов олиб борилади.  Биз мазкур қоида бузарлик ҳолати бўйича терговни бошлаймиз ва қоида бузарларга нисбатан чора кўрамиз”, — дейди у.

Велосипедчилар уюшмаси вакили Искендер Алиевнинг Kloop.kgга айтишича, бундай қоидабузарликлар велосипед йўли ва йўловчилар йўли ўртасида тўсиқ йўқлиги сабабли бўлаяпти.

“Велосипедчилар ҳуқуқлари ҳар куни бузилади, Тўқтўғул кўчасида Республика касалхонаси олдида доим тиқилинч.  Бу миллатимизни бошқариш маданияти. Патрул милицияси ҳодимларининг ўзлари томонидан қоида бузарлик тўғрисида эса оддий йўловчилар ҳам айтиши мумкин. Жамият қандай бўлса милиция ҳам шундай”, — дейди у.

Муаллифлар: Эльнура Алканова, Александра Титова