Чон-Олай тендерлари ҳақидаги мақолани олиб ташлаш учун "Клооп"га 500 доллар таклиф қилишди

923

Компания Багиз МЧКси Чон-Олай район администрациясининг давлат сотиб харидлари ҳақидаги мақолани ўчириш учун Kloop.kgга 500 доллар таклиф қилди. Бунгача мазкур компания номланишларида “коррупциялашган лотин харфлари” қўлланилган тендерларда ютиб чиққан.

“Компания Багиз” МЧКсининг вакили Самат Бердибеков Чон-Алай район администрациясининг тендерлари ҳақидаги мақолани ўчириш учун Kloop.kgнинг журналистларига 500 доллар таклиф қилди.

“Балки сизларга бир тадбиркор сифатида бирор совғани 500 долларга сотиб олиб берарман? Илтимос, мақолани олиб ташлайсизлар. Бу компания вакилидан сизларга”, — деди у.

Kloop.kg редакцияси мазкур таклифдан бош тортди  — бош муҳаррир Эльдияр Арикбаев компания  вакили билан бўлган суҳбатида ахборот портали “бундай йўл билан умуман ишламаслигини” айтиб жавоб берди.

Бунга қадар  Kloop.kg тендер номланишларини ёзишда маҳаллий район администрациясининг лотин харфларидан фойдаланганлигини аниқлаган эди. Эълон номланишида лотин харфидан фойдаланиб, асосий сўзларни ёзию давлат харидлари сайтидан тендер эълонларини қидиришни мураккаблаштиради. Район маъмурияти томонидан эълон қилинган етти давлат буюртмасининг учтасига танловнинг эълон қилинишига 15 кунгина қолганда рўйхатга олинган “Компания Багиз” МЧКси ютиб олган.

Бердибековнинг ўзи компаниянинг тендерда иштирокидаги порахўрлик йўли билан товламачиликнинг бўлиш эҳтимолини инкор қилди. У Чон-Олай райадминистрацияси уларнинг олдига”Далат харидлари ҳақида”ги қонунда кўрсатилган иш тажрибаси ҳамда маҳсулот етказишлар билан хизмат кўрсатишларнинг бажарилган кўлами талабларини қўймаганлигини қўшимча қилди.

“Мен бундай бўлишини ўйламаганман, чунки бизнинг компания қонун бузгани йўқ. Бир нарсани аниқ айта оламан — у ерда коррупция ёки бошқа товламачиликлар бўлмаган. Биз унда иштирок этганмиз, кейин тендер комиссияси бизни танлаб олди, чунки Чон-Олайда қурилиш билан шуғуллана олган компаниялар жанубда у қадар кўп эмас”, — деди Бердибеков.

Унинг айтишича, унча катта бўлмаган компаниялар бироз қулайроқ шартлар таклиф қилинган тендерларни излайди ва давлат харидлари департаментидан талабларни кучайтирмасликни илтимос қилишади.

“[…] Ҳукумат ўзи кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш керак демаяптими. Бизникига ўхшаш компаниялар топшириқ эгалари тарафидан ёлланма ширкатларга ўта қийин талаблар қўйилган тендерларга доим ҳам қатнаша олмайди” , — деди у.

Лотин харфлар “тасодифан” ёзилиб қолган

Тендер эълонларини сайтга жойлаштирган Чон Олой администрациясининг бош ҳисобчиси Талантбек Эсенбаев Kloop.kgга берган суҳбатида “ҳаммаси тасодифан бўлган бўлиши мумкинлигини” айтди.

“Тендер эълонини мен жойлаштирганман, бироқ барчаси русча ёзилган, қидирув тизими орқали излаганимизда ҳам тендернинг номи чиқаётган эди. Биз уни қандай ёзилиши керак бўлса шундай қилиб ёзганмиз. Нима учун бундай бўлиб қолганини билмайман. Балким биз тасодифан янглишиб қолгандирмиз” , — деди Эсенбаев.

Давлат харидлари учун масъул бўлган ходимнинг айтишича, тендер эълон қилингандан 15 кунгина аввал рўйхатга олинганига қарамай “Компания Багиз” унда қонуний турда ютиб чиққан.

“Мазкур компания барча талабларга жавоб берганлиги сабаб тендерга қатнашиб, унда ғолиб чиққан. Тендерга ундан бошқа ҳеч ким қатнашмаган, чунки маблағ унчалик катта эмас эди. Биз ишни тўхтатолмадик, чунки у бир қанча вақт олар эди, шунинг учун бошқатдан танлов эълон қилмадик” , — деди у.

Коррупциялашган таваккал

Молия минстрлиги қошидаги жамоатчилик кузатувчи кенгашининг раиси Бакит Сатибеков тендерларда лотин харфларининг фойдаланилиши “коррупциялашган таваккал” бўлганига қарамай уни исботлаш керак деб ҳисоблайди.

Иқтисодчи Искендер Шаршеев компаниянинг квалификацияси билан тажрыйбасининг борлиги тендерда ғалабага эришишнинг асосий шарти бўлиб ҳисобланмаслигини айтди.

“Прецедент” фирмасининг юристи Замир Жоошев Kloop.kgга берган суҳбатида тажриба ва бажарган ишлари кўлами  — компаниянинг тендерга қатнашишидаги мажбурий шарт эканини айтди.

“Давлат ташкилоти билан Мамлекеттик орган менен келишим тузаётган ширкат уч талабга жавоб бериши керак. Бу иш тажрибаси, молия имкониятларининг мавжудлиги ҳамда техник имкониятларининг борлиги. Мана шу уч пункт”, — деди у.

Коррупциялашган лотин харфлари” қандай ишлайди?

Чўн Олой тендери ҳолатида қуйидагича.

Чўн Олой маъмурияти “Ўш вилояти Чўн Олой  туманидаги Чак қишлоғидаги ўрта мактабга қозон қурилиши” номли тердер эълон қилади. Ва унда “строительство”- қурилиш сўзини русча “с”дан фарқланмайдиган  лотинча “с” билан ёзади.

Пудратчилар эълонни  “строительство” сўзи билан излаганида,  давлат хариди сайти Чўн Олой маъмурияти тендерини кўрсатмайди.

Давлат органлари давлат хариди сайтида тендерлар номини ёзишда лотин харфларидан биринчи бор фойдаланаётгани йўқ.  Маориф вазирлиги китоб харид қилиш бўйича 167 млн. сўмлик тендерларда лотин тилидан фойдаланган.