Депутатлар “гей-ташвиқоти” тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга қайтаришди

934

Парламент “гей-ташвиқоти” тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқади. Бундай қарорни қонун устуворлиги ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича қўмита қабул қилди.

Қонун устуворлиги ва жиноятчиликка қарши кураш бўйича парламент қўмитаси аъзолари депутатлар ҳужжат матнини алмаштиришни таклиф қилгани сабабли  “гей-ташвиқоти” тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда қайта кўриб чиқишга қарор қилишди.

“Менимча эътиборга арзугулик масала ноаниқдир. [Қонунни иккинчи ўқишга қайтариш тавсия қилинди] негаки амалдаги чақирув депутатлари менимча жамоатчилик учун зарур мазкур қонун лойиҳаси  муҳокамасида иштирок этиши керак”, — дейди қўмита раиси Джанибек Бакчиев.

Парламент регламентига асосан, қонун лойиҳаси етти кун ичидан кун тартибига олиб чиқиш учун қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайта ишлаб чиқишга юборилади.

Айнан қандай ўзгаришлар тўғрисида гап кетаётгани ҳозирча аниқ эмас.

“Гей-ташвиқоти” тўғрисидаги қонун лойиҳаси дея маълум бўлган Жиноий кодексга ўзгартишлар 2014 йили баҳорда V чақирув депутатлари томонидан ташаббус кўрсатилган. У “ноанъанавий жинсий алоқалар ташвиқотини ман қилиш”ни таклиф қилади.

Қонунни бузувчилар агарда “ноанъанавий муносабатларга” ижобий муносабатлар болалар ўртасида ва оммавий ахборот воситалари орқали тузилган бўлса бир йилгача озодликдан махрум қилиш жазосини кўзда тутади.

Қонун муаллифлари қарийб бир йил “ноананавий жинсий алоқаларни” аниқлай олмаган ва фақат 2015 йилнинг февралида ҳужжат лойиҳасига ўзгартиш киритган. Унга мувофиқ,  бунда “бир жинсли одамларнинг жинсий қизиқиши ва улар ўртасидаги жинсий алоқа” тушунилади.

Акт Қирғизистонда гомофобиянинг кучайиши фонида ёзилган. Унинг тузилиши тўғрисида 2014 йилнинг 12 мартида эълон қилинган — ўша куни 100 кишилик гуруҳ парламент биноси олдида “гей-ташвиқотга” қарши митинг ўтказган.

Қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатлар томонидан танқидга учради.  Европа парламенти депутатлари шу йилнинг 15 январида қирғиз парламентарийларини қонун лойиҳасини қайтариб олишга чақирди бироқ, ҳужжат ташаббускорлари томонидан рад жавобини олишди.

Муаллиф: Азамат Каработоев

Видео: Азат Рузиев