Қозоқ Маданият министр Аристанбек Мухамедиули ўзининг Россияда хожатхона тозалаётган қирғизистонликлар тўғрисидаги сўзлари учун узр сўради. Унинг сўзлари қозоқ ва қирғиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан ғазаб билан ва Қирғизистон ҳукуматининг норозилиги билан қариши олинди.
Мухамедиули 25 май куни ўз ўринбосари Галима Ахмедярова орқали узр сўради — бу ҳақда “Тенгриньюз” нашри вице-министр мактубига таяниб маълум қилди.
“Министр унинг сўзлари нотўғри қабул қилингани учун чин кўнгилдан узр сўрайди. Биз яна бир бор ишонтириб айтамизки, министр Аристанбек Мухамедиули қирғиз халқига ҳурмат билан муносабатда бўлган ва унинг сўзларида кимнидир ҳафа қилиш мақсади бўлмаган”, — деб ёзади Ахмедяров.
Министр ўринбосари ўз мактубида, министрнинг сўзлари “нотўғри қабул қилингани” Мухамедиулининг ўзи эса, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов сўзларини мисол келтириш билан “бизнинг қардош халқларимиз тарих и, дини, ананалари ва маданияти бирлигини” кўрсатганини айтади.
“Биз шу каби ажойиб ва ёрқин тарих ва маданиятга эга бўлган, Толомуш Океев, Суйманкул Чокморов каби талантларни етиштирган қирғиз халқини буюк тарих ва келажакда иқтисодий фаровонлик кутаётганига аминмиз”, — дейдилади Ахмедяров мактубида.
Мухамедиули 23 май куни Остона шаҳри яшовчилари билан учрашув чоғида айтган сўзларидан кейин жамоатчилик эътиборига тушди— министр бошқа давлатларда малакасиз ишларда ишлаётган қирғизистонликларга раҳми келган.
“Москвага ёки бошқа давлатларга учиб келганингда жамоатчилик ҳожатхоналарини ёш қизчалар, бизнинг қўшниларимиз тозалаётганини кўриб афсусланасан”, — деган эди у.
Министр сўзлари қирғиз ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ва матбуот ҳамда қозоқ фойдаланувчиларининг танқидларига учради.
Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги министри Мухаммедиули сўзларини “хақоратловчи” деб атаб Қозоғистонга норозилик нотаси юборди.
“Таъкидландики, А.Мухаммедиулининг Қирғизистон кенгаш жамоатчилиги томонидан салбий қабул қилинган Қирғизистон Республикасига нисбатан хақоратли ва ўйламай айтилган гаплари ўзаро қирғиз-қозоқ муносабатларига тўғри келмайди”, — дейилади ТИМ маълумотида.
Қозоқ министрининг сўзлари қирғиз депутатлари реакциясига сабаб бўлди– ҚСДПдан Рискелди Момбетов ва “Ота Макон” партиясидан Алмамбет Шикмаматов Қозоғистон ҳукуматига Мухаммедиулини лавозимидан бўшатиш талаби билан мактуб юборишни таклиф қилишди.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев