Қозоғистон министри Москвада ҳожатхона юваётган қирғизистонликларга ачинди

698

Қозоғистон Маданият ва спорт министри Аристанбек Мухамедиули Москвада жамоатчилик ҳожатхоналарини тозалаётган қирғизистонликларга ачинди. Kloop.kg таҳририяти ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг  реакциясини йиғди.

Қозоғистон Маданият ва спорт министри Аристанбек Мухамедиули  23-май куни Остона яшовчилари билан учрашув чоғида бошқа давлатларда малакасиз ишларда ишлаётган қирғизистонликларга рахми келди. Бу ҳақида у қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов тўғрисида фикр билдираётиб айтди.

“Чингиз Айтматов — нафақат буюк ёзувчи, балки пайғамбар ҳамдир, у афсуски унинг мамлакати ва миллати қаерга кетаётганини кўра билган.  Ва ростдан ҳам, афсуски Қирғизистонда бўлаётган салбий воқеаларни у ўшанда, 40-50- йиллари ҳис қилган ва тасвирлай олган.  Яъни у ўз миллатини  бундай бемаъни қадамлар ташламаслик тўғрисида огоҳлантирган”, — деди у.

Мухамедиулининг қўшимча қилишича, у жамоатчилик хожатхоналарини тоазалётган қирғизистонликларни кўрганда унинг кўнгли оғрийди.

“Ростдан ҳам, яширадиган ҳеч нарса йўқ, Москвага ёки бошқа давлатларга учиб келганингда жамоатчилик ҳожатхоналарини ёш қизчалар, бизнинг қўшниларимиз тозалаётганини кўриб афсусланасан. Бу албатта инсон ҳис-туйғуларига тегади.  Қандай қилиб у ўзининг ёш, гўзал чоғида бунга лойиқ бўлди — жамоатчилик ҳожатхонасини тозалайди?  Албатта, қачонки давлатда иш, келажак йўқ бўлса кўплаб қирғизлар кетишга мажбур бўлган”, — дея сўзини якунлади маданият ва спорт министри.

Министрнинг сўзлари қирғизистонликлар орасида ҳам, қозоғистонликлар орасида ҳам ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди — кўплаб фойдаланувчилар бундай сўзлардан ғазабга келди ва норозилигини билдирди.  Қозоғистоннинг бир неча фойдаланувчилари ўз министри учун Қирғизистон яшовчиларидан кечирим сўради.

Ижтимоий тармоқлар реакцияси

Министр сўзларига жавобан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Эрлан  Асангожоев  мамлакатда “маданиятли маданият министри” йўқлигидан афсусланди.

“Афсус, Қозоғистон каби шундай катта ва буюк  давлатда маданиятли маданият министри топилмади”, — деб ёзади у “Тенгриньюз” нашри янгилигига қолдирган изоҳида.

Фойдаланувчи  Апай, министрни аввал ўз фуқаролари ҳаёти ташвишлантириши керак ва “ўз мамлакатида тартиб ўрнатиши керак”деб ёзди.

“Бизда хожатхона тозаловчи ёки бойларнинг қўлида – данғиллама уйларида ишловчи ёшлар йўқми? Бундайлар тўлиб ётибди  — олийгоҳ тўғрисида айтмай қўяверай ота-онаси ҳатто коллежда ўқишини тўлаб беролмаган қишлоқдан келган болалар.  Министримиз бозорда яна арава судраётган, ишлаш учун турли юмушларни қилаётган ўз фуқаролари ҳақида ўйламаётгани ғалати. Бунинг барчаси яҳши хаётдан эмас, айтишадику, ўз кўзингдаги чўпни кўрмайсан деб...Ўз мамлакатингизда тартиб ўрнатинг, кейин бошқаларни баҳолайсиз”, — деб ёзади у.

Ҳудди шундай фикрни бека исмли фойдаланувчи ҳам билдирди. Унга кўра, Қозоғистондаги шароитлар Қирғизистондан фарқ қилмайди:

“Бу министр бизнинг қишлоқларимизда юриб кўрсин, ҳудди бизда ҳамма шароит яхшидек гапиради, одамлар ота-онасининг нафақасига яшаяпти, иш йўқ, ишлаб чиқариш йўқ. Биз нима билан...”

Канат исмли фойдаланувчининг ёзишича, кўплаб қирғизистонликлар ўз карьерасини хизмат кўрсатиш соҳасидан бошлайди.

“Мен қирғизлар Россияда хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаётганидан муаммо кўрмаяпман. Бу катта шаҳар, катта имкониятлар. Мен Москвада уй олган кўпчиликни учратдим, профессионал тарзда ривожланаяпти ва ҳудудни тозалаш билан иш бошлаганидан умуман уялишмайди”, — деб ёзади у.

Журналист Каарманбек Кулуевнинг ёзишича, хожатхоналарни ювганларга эмас, халқ пулини ўмараётганларга ачиниш керак.

http://

Журналист Махинур Ниязованинг янгилик изоҳида ёзишича,  қирғиз ҳукумати ўз халқидан кечирим сўраши керак.

“У ҳақиқатни айтмадими? Қозоқлар ва уларнинг министри эмас, бегона юртларда иш излашга мажбур бўлаётган  ўз халқи ва қирғизистонликлардан бизнинг президент ва ҳукуматимиз кечирим сўраши керак “, — деб ёзади у.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева