“Онугуу-Прогресс” депутатлари болалар тажовузкорларини қатл этишни таклиф қилмоқда

761

“Онугуу-Прогресс” фракцияси депутатлари болаларга нисбатан зўравонлик қўллаганларга ўлим жазосини киритишни таклиф қилишди. Партия аъзолари бунинг учун 13 минг имзо йиққан.

Парламентнинг “Онугуу-Прогресс” фракцияси Қирғизистонда болаларга нисбатан зўрлашни амалга оширган шаҳсларга нисбатан ўлим жазосини белгилашни таклиф қилишди.

Партия йил бошидан бери ўлим жазосини киритиш учун имзо тўплаган. Улар 13 минг имзо йиққан.

Депутат Тинчтибек Шайназаров  нафақат зўрловчиларни балки қотилларни ҳам қатл қилишни таклиф қилди.

“Пул бор жойда барча ишлар ёпилади. Ота-оналар пул топишга кетишади болалар эса қолади ва зўравонликка учрайди. Мен ўлим жазоси киритилишига розиман,  лекин нафақат педофилларга нисбатан балки зўравон ва қотилларга нисбатан ҳам киритиш керак”— деб келтиради унинг сўзларини “АКИпресс” нашри.

Ҳуқуқ ҳимоячиси  Тўлекан Исмаиловага кўра, ўлим жазосини киритишга чақирувлар хавфли негаки, мамлакатни ўтган кунларга қайтаради.

“Турли даражадаги депутатлар ўлим жазосини киритиш кераклиги тўғрисида гапирганида биз жуда афсусланамиз, негаки ҳукуматнинг турли тармоқларида билимсиз амалдорлар кўп.  Улар нафақат Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятларини билмайди, хуқуқий демократик давлатнинг ҳуқуқий инструментларини ҳам билмайди, улар ҳатто конституцияни ҳам ўқимаган”, — дейди у  Kloop.kgга берган суҳбатида.

Исмаилованинг таъкидлашича,  Қирғизистон суд тизими унчалик даражада ҳам адолатли эмас, бу эса хатоларга олиб келади.

“Суд хатолари, тергов хатолари бўлади. Суря, прокурор, суд ижрочилари-  қариндошлар бўлган корпоратив-клан системаси ҳам бўлади. Шу сабабли бу чақирувлар хавфли.  Депутатлар шу йўл билан ўз омадсизликлари учун мажбуриятдан халос  бўлишмоқчи, негаки улар — ёмон бошқарувчи”, — дейди ҳуқуқ ҳимоячиси.

2015 йилда фаоллар гуруҳи ўлим жазосига мараторийни бекор қилиниши учун чиққан. Қирғизистон жанубидаги “Қирғиз журтум” жамоатчилик фонди  болаларга нисбатан зўравонлик қилганларга ўлим жазосини киритиш учун имзо йиғиш ташаббусини кўтарган.

ҚСДП фракцияси депутати Абдиманап Кутушевнинг айтишича,  агарда ҳукумат жамоатчилик учун хавф туғдираётган “жиноятчиларни қаттиқроқ жазоламоқчи” бўлса конституцияга тузатишлар киритилиши керак.

Ҳалқаро ҳуқуқни химоя қилиш ташкилотлари ҳам мараторийнинг бекор қилинишига қарши бўлишган.

“Бизда одам ростдан ҳам конкрет жиноятни амалга оширгани ёки йўқлигини аниқловчи аниқ экспертизалар  механизими йўқ. Кўплаб бегуноҳ одамлар шу йўл билан қамалган. Ҳеч ким суд адолатли қарор чиқаришига кафолат беролмайди.  Лекин жиноятчиларни қайта тарбиялаш, жиноятчилик билан инсоний усулларда курашиш керак ва зарур”, — дейди “Халқ таҳлили институти” директори Рита Карасартова “Азаттык” нашрига берган суҳбатида.

Қирғизистон ўлим жазосини 2007 йилда бекор қилган, 1998 йилдан эса унга мараторий жорий қилинган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева