Исфанада ёнғин: Марказий бозор деярлик тўлиғи билан ёнди

1626

Исфананинг асосий бозори “Лайлак” деярли тўла куйиб кетти. Ҳозирча ёнғин сабаблари аниқ эмас, ёнғиндан ҳеч ким жабрланмаган.

Исфананинг марказий бозори бўлган “Лайлак”да ёнғин 20 майга ўтар кечаси бошланган — бу ҳақида Kloop.kgга Сулукта шаҳри Ёнғинга қарши кураш хизмати ходими Эркинбек Жураев маълум қилди.

pozhar-isfa

“Бозорнинг деярли 70 фоизи ёниб кетган. Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқ эмас”, — дейди у.

Ёнғинга қарши кураш хизмати ходими сўзларига кўра, ахоли ўртасида қурбонлар йўқ.

pozhar-i

“АКИпресс” нашрининг ёзишича, ёнғин натижасида 53 магазин, 2 ёпиқ савдо нуқталари, 15 овқатланиш жойлари ёнган.

Воқеа жойидан Kloop.kg мухбири Камбар Асан ўғлининг маълум қилишича, кундузги соат иккида ёнғин хизмати ходимлари савдогарлар билан бирга ёнғинни ўчиришган.

pozhar-ispozhar-isf

Муаллиф: Камбар Асан ўғли