Қозоғистон:Ижтимоий тармоқларнинг митинга чорлаган қўлланувчилари қўлга олинди

705

Қозоғистон махсус хизматлари ерларнинг чет элликларга сотилишига қарши митингларга чорлаган ижтимоий тармоқ қўлланувчиларини қўлга олишмоқда. Қўлга олинганлар “Тинч йиғинларни ўтказиш ва уюштириш тартиби ҳақида”ги қонунни бузганликда айбланишмоқда.

Қозоғистоннинг ҳуқуқ ҳимоя  органлари ерларнинг чет ўлкаликларга сотилишига қарши митингларга тарғиб қилган фуқаровий фаоллар ҳамда ижтиомий тармоқ фойдаланувчиларини ушлай бошлашди.

“Озодлик” радиосининг қозоқ хизмати фаолларни қўлга олиш 19 майда бошланганини билдирмоқда — улар  “Тинчлик йиғинларини ўтказиш ва уюштириш тартиби ҳақида”ги қонунни бузганликда айбланишмоқда.

“Айрим фаолларнинг ишлари бўйича судлар тунда ўтказилмоқда. Уларнинг аксарияти ҳукумат томонидан таклиф қилинган ер ислоҳоти бўйича ўз фикрларии билдириб, ижтимоий тармоқларга ёзган маълумотлари учун жавобга тортилаётганликларини айтишмоқда”, — деб ёзади нашр.

Фаолларни қўлга олиш ерларнинг чет элликларга сотилишига қарши 21майда ўтказилиши режалаштирилган митинг олдидан бошланган. У Қозоғистонда 24 апрелда бошланган норозилик акцияларидан бири.

Биринчи митинг Қозоғистоннинг  Атирау шаҳрида ўтган. Фуқароларнинг норозилигига Қозоғистоннинг Ер кодексига киргизилган ўзгартиришлар сабаб бўлган. Уларнинг фикрига кўра, мазкур ўзгартиришлар чет элликларнинг ер майдонларини сотиб олишига имконият беради.

Қозоқ ОАВлари шаҳарнинг марказий майдонига 700 нафарга яқин одам тўпланиб, маҳаллий ҳукуматдан уларнинг талабларини ҳукумат ва парламентга етказишни талаб қилишганини билдиришган.

Бир неча кундан кейин, 1 майда байрам қилинган Халқлар бирдамлик кунини нишонлаш маҳалида қозоқ ерларининг сотилишига қарши бўлганлар Кизилордо ҳамда  Жаниозонда норозилик акциясига чиқишган. Унда полиция митингчиларни қўлга олиб, майдондан узоқлаштирган.

“ТенгриНьюз” агентлигининг маълумоти бўйича. 2016 йилнинг июлидан бошлаб Қозоғистоннинг ҳудудидаги қишлоқ хўжалик йўналишидаги ерларни аукционларда сотиб олиш мумкин бўлади.

Қозоғистон ҳукумати фикрича, ер норозиликлари “ташқи кучлар”нинг “мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш” истагидан келиб чиққан.  Қозоғистон биринчи канали май бошларида митингларга махсус эфир ажратган ва унда митингларга Қозоғистоннинг халқаро аренадаги мустахкам позицияси сабаб бўлгани тушунтирилган.

Қозоғистон миллий иқтисод министрининг биринчи ўринбосари Кайрбек Ускенбаев қишлоқ хўжалик ерлари хориж фуқароларига шахсий мулк сифатида берилмаслигини билдирган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева