Ҳуқуқ ҳимоячилари Атамбаевни cудга бериб, 4 млн. сом талаб қилишмоқда

822

Тўлеқан Исмаилова ва Азиза Абдирасулова  Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевдан  уларни сотқинликда айблагани учун тўрт миллон сом маънавий зарар тўлашни талаб қилишаяпти.

Биринчи май туман судига Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевдан тўрт миллион сом миқдорида маънавий зарар қоплашини талаб қилаётган  ҳуқуқ фаолллари Тўлеқан Исмаилова ва Азиза Абдурасуловадан ариза келиб тушган.

Исмаилова ва Абдирасулова Атамбаев 14 май Оналар кунида мукофот  топшириш пайтида айтган сўзлари учун улар олдида очиқ кечирим сўраши керак деб ҳисоблашади.

Ўшанда президент “Ҳалқ қурултойи” форумидаги  ҳуқуқ ҳимоячилари “ўзининг хориждан олган грантларини  оқлаётганлар”, деб маълум қилганди.

“Бу ерда кимларгина бўлмади? Талгарбеков бошчилигидаги ақаевчилар ҳам. Қалматов бошчилигидаги бакиевчилар ҳам. Ва ИШИД тарафдори Нурлан Мотуев. Ва ўзларининг хориж грантларини оқлаётган бизнинг НХХТчилари Толейкан Исмаилова ва Азиза Абдрасулова», — деди президент.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг ўзлари президент томонидан айтилган сўзлар “уларнинг шаъни ва қадр-қимматига ҳамда обрўсига путун етказади”, деб ҳисоблашади.  Асосан уларни бу айблов оналар кунида бўлгани хақорат қилган.

“Биз президент Алмазбек Атамбаев нега айнан Оналар кунида бизни айблаганини тушунмаяпмиз. Бу шундай айблов  ва шундай “фас”. (Итга “ол” деб берилувчи топшириқ) биз ортимиздан келишларини кутмаган эдик”,- дейди Тўлейқан Исмаилова.

Азиза Абдирасулова  президент ўз сўзлари учун жавоб бериши кераклигини маълум қилди.

“Ҳозир мустақил судлар йўқ, лекин биз барибир судга бердик.  Атамбаевнинг ўзи журналистга “фильтруй базар” деган, нега ўзи “базар”ни филтрламаяпти? Биз барчамиз Ҳудони олдида баробармиз”, — дея таъкидлайди у.

Президент устидан ариза Биринчи май суди девонхонаси томонидан қабул қилинган. Иш кўриб чиқишга олинадими? Бу яқин орада ҳал бўлади.

Президент матбуот-хизматидан изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари 16 май куни Атамбаевдан кечирим сўрашини талаб қилиб митинга чиқишди. Исмаилова ва  Абдирасулова, агарда уларнинг талаби қондирилмаса президентни судга беришларини эълон қилишганди.

Президент апарати раҳбарининг ўринбосари Мира Карибаевага кўра, “айрим  ҳуқуқ  ҳимоячилари қирғиз НХХТнинг йиллар давомида йиғилган ҳурматини тушурмаслик тўғрисида аввалроқ ўйлаши керак эди”.

“Мамлакатда муҳим ва керакли НХХТ, уларда тоза ва ҳалол одамлар кўп. Лекин афсуски, ҳуқуқни ҳимоя қилиш фаолиятини деструктиф фаолиятдан фарқлай олмай қолганлар ҳам бор”, — дейди у Исмаилова ва Абдирасуловани наразда тутиб.

Шаъни ва қадр-қимматини хақорат қилгани учун  президентни шунингдек ҳуқуқ ҳимоячиси Нурбек Тўқтакунов ва журналист Дайирбек Ўрунбеков ҳам судга берган.  Суд жараёни ҳозиргача давом этмоқда.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева