Бишкек мэри Албек Ибраимов “Дельфин” бассейнини 2016 йилнинг сўнгига қадар таъмирданчиқаришни ваъда қилди. Спорт мажмуаси 2011 йили авария ҳолатида деб топилган эди.
Бишкекнинг мэри Албек Ибраимов Капитал қуриилиш бошқармасига хорижий ёлланма ширкатлар иштирокида “Дельфин” бассейнини таъмирлаш бўйича тендер ўтказишни топширди.
Пойтах мэриясининг матбуот хизматижан Ибраимов бассейндаги таъмирлаш ишларининг юришидан рози бўлмаганини таъкидлашди.
“Лойиҳа-сметаси ҳужжатларини бассейннинг спецификасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш керак. Спорт мажмуа умумий шаҳар марказига айланиши керак” — деди мэр.
Унинг айтишича, таъмир ишларини олиб боришда бинонинг ташқи кўринишинигина эмас, балки унинг асосий бўлган ички тармоқлари ва конструкцияларига кўпроқ эътибор қаратиш зарур.
Ибраимов бинони таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг охиригача битказилиши кераклигини қўшимча қилди.
“Дельфин” бассейннинг таъмирлаш ишлари 2011 йилдан бери давом этиб келмоқда. Ўша вақтда Бишкекнинг мэри вазифасида ишлаган Иса Омуркулов таъмирлаш ишлари учун 5 млн. сом ажратган.
Бироқ у ердаги ишлар эскисини таъмирлаш учун 50 млн. сом талаб қилгани боис, унинг ўрнига янги бассейн қуришни таклиф қилган кейинги мэр Кубаничбек Кулматов даврида ҳам ниҳоясига етказилмаган.
“Дельфин2 бассейни 1957 йили қурилган. Мажмуа 25 ва 20 метрлик икки ванна ўз ичига олган.
Узоқ вақтлардан бери у ерда миллий терманинг сузувчилари машғулот ўтказиб келган. 2011 йили бино авария ҳолатида деб топилиб, таъмирлаш учун ёпилган.
Муаллиф: Адилет Макенов
Сурат: VB.kg