EgyptAir  авиакомпанияси самолёти Ўрта ер денгизига қулади

790

Париждан Каирга EgyptAir авиокомпаниясининг MS804 рейси билан учган самалёти 18 дан 19 майга ўтар кечаси Ўрта ер денгизига қулади.  Учоқ бортида 56 йўловчи бўлган, ундан уч нафари - болалардир.

18 май куни “Шарль де Голль” аэропортидан Париждан Каирга учган самалёт  уч соат ўтиб радарларда кўринмай қолган.

Самолёт  тегишли бўлган EgyptAir авиокомпанияси бу ҳақида 18 дан 19 майга ўтар кечаси ўз твиттер саҳифасида маълум қилди.

“EgyptAir  MS804 рейсини бажараётган A320 самолёти  Ўрта ер денгизида радардан йўқолганини расман маълум қилади”, — деб ёзди компания.

Британия алоқа корпорациясининг Agence France-Presse фарнсуз нашрига таяниб маълум қилишича, самолёт  Грециянинг Карпато ороли яқинида денгизга қулаган.

Авиакомпания вакиллари сўзларига кўра, лайнернинг қулаши сабаби аниқланмаган— экипаж фавқулотда ҳолат тўғрисида сигнал бермаган.

EgyptAir  вице-президенти Ахмед Абделнинг CNN халқаро янгиликлар хизматига берган суҳбатида айтишича, қутқарувчилар  самолёт қулаган бўлиши мумкин бўлган жойга кетишган.

У шунингдек, самолёт  бортида ҳеч қандай махсус юк ёки хавфли материаллар бўлмаганини айтти. CNN метеорологи Педрам Джавахери фикрича, об-ҳаво самолёт қулашига сабаб бўлолмайди.

CNNнинг авиация хавфсизлиги бўйича аналитиги Дэвид Сусининг айтишича, ҳозир сабаблар тўғрисида гапиришга  эрта, биринчи навбатда тирик қолганларни қидиришга эътиборни жамлаш керак.

“Самолётни топиш керак, одамларни топиш керак, агар қутқариш мумкин бўлган одамлар бўлса уларни кўриш керак”, — дейди у.

Қулаб тушган лайнер бортида 56 йўловчи бўлган улардан уч нафари  — болалардир. Уларнинг аксарияти — Египет ва Франция фуқароларидир.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева