Қорасув яшовчиси ижтимоий тармоқлардаги “лайк” учун бир йилга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди

718

Қорасувлик Абдуллоҳ Нурматов   қамоқ жазосига ҳукм қилинган имом Рашод Камоловни қўллаб “лайк” босгани учун бир йил шартли қамоқ жазосини олди.  Расман уни “экстремистик материаллар” сақлаганликда айбдор деб топишди.

Ўш шаҳар суди Қорасув яшовчиси Албуллоҳ Нурматовни бир йил шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Суд раиси уни Жиноий кодекснинг 299-моддаси — экстремистик материалларни сақлаганликда айбдор деб топди.

Нурматов бир йил аввал диндор Рашод Камоловни қўллаган мақолага “класс” босгани учун қўлга олинган.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 2015 йилнинг 10 сенятбр куни Нурматов  уйида тинтув ўтказган ва уни экстремистик материалларни сақлашда айблаган.

“Бир Дунё Қирғизистон” ҳуқуқни ҳимоя қилиш маркази вакили Сахира Назарованинг  Kloop.kgга айтишича, материални экстремистик деб топиш учун суд қарори керак.

“Адвокатлар қонуннинг 13-моддаси “экстремистик фаолиятга қарши кураш тўғрисида”га асосан материаллар фақат суд қарори билан экстремистик деб топилиши кераклигини тушунтиришди, лекин Абдуллоҳ экстремистик материалларни сақлаганликда айбланаётган жиноий ишда бундан суд қарори йўқ”, — деб ёзади у.

Унинг қўшимча қилишича, Нурматовнинг иши “адвокатлик фаолиятига тўсқинлик қилган” ва “қийноқ қўллаган” ҳуқуқ тартибот органлари ҳамда суд томонидан “қоида бузарликлар билан олиб борилган” .

Нурматовнинг ўзи, тергов чоғида махсус хизмат ходимлари уни айбини тан олиши учун урганликларини айтган.

“Хақорат қилишган, камситишган, калтаклашган, мен хотирамни йўқотганман, неча соат ўтганини эслай олмайман мени сув қуйиб ўзимга келтиришган ва яна калтаклашган.  Менга “лайк” қўйишни айтишган лекин мен қўймаганман.  Фақат мен паролларимни берганимдан ва қандайдир ҳужжатларни имзолаганимдан кейин улар отам ҳамда адвокатим билан учрашишга рухсат беришди”, — дейди у.

Қорасувлик имом

Ўш вилоятининг қорасув шаҳридан бўлган Рашод Камолов шаҳарнинг энг одам кўп қатновчи “Ас Сарахсий” масжидида ишлаган. Бу масжидга жума  кунлари беш минга яқин одам келган.

Камолов 2015 йилнинг 9 феврал куни имомнинг халифат тушунчасини тушунтираётган масаласидан олинган аудио қисм асосида қўлга олинган.  Уни динлар аро адоватни келтириб чиқарганлик ва экстремистик материалларни тарқатиш айби билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилишган.

Камаловнинг ўзи президент Алмазбек Атамбаевга ёзган очиқ хатида қилган масаласида “тингловчиларга ИШИД ва Сурияда бўлаётган ишлар халифалик эмаслигини тушунтирмоқчи бўлган”ини айтган.

“Менинг масалаларимда диний адоватни қўзғовчи ёки куч ишлатишга чақирувчи нарсалар йўқ ва бўлиши ҳам мумкин эмас”, — деб ёзганди Камолов.

Диншунос Галина Колодзинская ҳулосасига кўра, Камолов масалаларида қуръон ва хадисларга асосланган “халифат” тўғрисида тушунчалар бор.

“Имом қиёматдан сўнг мусулмонлар куч ишлатишсиз халифат қила олиши мумкинлигини айтган, масалаларда айтилишича, халифат атрофида барча мусулмонлар йиғилади ва барча мусулмонлар уни қабул қилишади.  Имом ИШИДнинг “ёлғон халифати” халифат асл тушунчасидан қандай фарқланишини тушунтирган”, — дея изоҳлаган Колодзинская “Фарғона” нашриётига.

Бош суратда ўнг томонда  Абдуллоҳ Нурматов.  Сурат манбаси: “Фарғона”

Муаллиф: Айжамал Мураталиева