УРТ: "Олтин сертификат"ларнинг соҳиблари тест имтиҳони ҳақида

1249

Шоколад, концентрация ва меҳнат. Kloop.kg “олтин сертификат” эгаларидан улар УРТларида юқори балга эришишларига нима ёрдам берганини сўради.

2016 йилда Қирғизистонда Умумруспублика тестлари (УРТ) 17 майдан 21 майгача ўтказилади. Айни пайтда олийгоҳнинг барча турдаги ўқишларига кириш учун мажбурий бўлиб ҳисобланади. УРТларида умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари ва бошланғич ёки ўрта профессионал ўқув юртлари битирувчилари иштирок этади.

Тест якуни бўйича, 11-чидан 13-июлгача олийгоҳларга рўйҳатга олиш бошланади.

Ва кейинги кундан рўйҳатга олишга тавсия қилинган абитуриентлар рўйҳати маълум бўлади. Улардан энг яхши натижаларни кўрсатган 50 нафари танловсиз грант асосида рўйҳатга олинади. Бундай абитуриентлар анъанага мувофиқ, “олтин сертификатлар” олишади.

Kloop.kg тахририяти, “олтин сертификат” эгаларидан юқори балл олиш учун УРТга қандай тайёрланиш кераклиги ва нимага кўпроқ аҳамият бериш кераклигини сўради.

Вадим Курочкин (236 бал)

Курочкин — №61 физико математика-лицейи битирувчиси. 2015 йилда у асосий тестда 236 рекорд балл олган. Москвада “иқтисодчи” мутахассислиги бўйича Иқтисод олий мактабига (ИОМ) топширган. Параллел равишда молиявий ҳисоб бўйича лойиҳани якунлаяпти.

— Агарда буни тайёрланиш элементи деб ҳисоблаш мумкин бўлса мен мактабда синов тестини топширганман. Славянский университетининг расмий курсларига ўхшаган рус тили курсига бир ойдан озроқ қатнаганман, тахминан минг сўм тўладим. Бир ойдан озроқ вақт мобайнида қатнаб юрдим ва кейин тушундим — у ерда мен ҳеч бир янги нарса олмас эканман ва вақт сарфлашни тўхтатдим.

Мен учун УРТда қийинроғи аналогия бўлди, фақат менга эмас деб ўйлайман. Яна мен барчасини вақт ярмидаёқ тугатганим учун навбатдаги секцияга руҳсат берилишини кутиб ўтириш оғир бўлди.

Албатта мен “олтин сертификат” олишни хоҳлардим лекин уни асосий мақсадим деб билмаганман. Мен учун ўз ота-онам, ўқитувчиларим ва ёқтирган қизим олдида  “лойга ботмаслик” муҳим бўлган. Мана шу менинг сабабим бўлган.

УРТни топшириш пайтида мен албатта хаяжонландим лекин мен тезликда ўзимни қўлга олиш, ҳотиржам бўлиш  ва диққатимни бузмасликни биламан. Диққатни қаратиш – бу сенга ҳамроҳ бўлиши керак бўлган айни нарса. Усиз яҳши бал ололмайсан. Яна эътиборлироқ бўлиб топширив ва жавоб вариантларини бир неча мартадан қайта ўқиш керак.

“Олтин сертификат” менга керак бўлади.

Жилдиз Кожоярова (2013 йилда 225 бал ва 2015 йилда 229 бал)

Бишкекдаги “Айчурок” қирғиз-турк аёллар ўқув-тарбиявий комплекси (БҚТАЛ) битирувчиси. Икки маротаба “олтинсертификат” олган.  Лодзинг техник универститети (Польша) талабаси. Параллел равишда сиртдан Бишкек давлат университетида (БДУ) ўқийди.

— Мен мактабни аъло баҳоларга тамомладим ва УРТ “справка учун” керак бўлганидан ҳам кўпроққа топширдим, шунингдек мактабни тамомлашдан аввал мен бир неча хориж олийгоҳларига кирганим учун ўзимни текшириш учун ҳам топширганман. УРТ топширгандан кейин мен Жанубий Кореядаги Улсан фан ва техника миллий универститети (UNIST)нинг технологик менеджмент факультетини танладим. Лекин кейин бу менинг хаётдаги асосий мақсадим эмаслигини тушундим ва мақсад поғоналаридан ўтишга қарор қилдим.

Мен Қирғизистонга қайттим ва профил бўйича имтихонга тайёрлана бошладим. Кейин яна УРТларини топширдим ва яна “олтин сертификат” олдим.  Июнда мен Полшадаги ўз факультетимга бора бошладим лекин “олтин сертификат” барибир керак бўлди — мен паралел равишда БДУда сиртдан ўқияпман.

УРТларида математика, рус тили ҳам элементар бўлди. Фақат аналогия ўйлантирди.

Беришим мумкин бўлган энг ассосий маслаҳат бу ўзингнинг салбий жиҳатларингни анализ қилиш ва кейин улар устида ишлаш. Уларни эслаб қолиш учун фақат китобни вароқлаш керак эмас. Бу пассив ўрганиш. Кўпроқ амалий тестлар қилиш, масалаларни ишлаш ва жавоб топа олмасанг, нега шунча вақтдан бери хато қилаётганингни тушунмасанг ёрдам сўраш керак. Имтихонда ўзини қўлга олишни, жуда ҳам асабийлашмасликни ва кўчирмасликни маслаҳат бераман. Ёзиб бўлганингиздан кейин эса, дўстлар билан ширин овқатда белгилашни тавсия қиламан.

Азамат Омуралиев (226 бал)

2015 йилда Бишкекда №61 - Муаллифлик физика-математика мактаб-лицейи битирувчиси. Голандиянинг Утрехтск университети талабаси

— Мен тайёрловчи курсларга бормаганман, мустақил тарзда ҳам тайёрланмаганман. Тестга фақат уйқуга тўйиб ухлаб, саҳарликни ҳам яхшилаб қилиб борганман. Бу ростдан ҳам жуда мухим, чунки УРТ – жуда узоқ вақт олувчи тест. Навбат, синфларга бўлиш ва инструкция жараёни жуда чўзилиб кетади, шунинг учун оч бўлмаслик мухим.

Менда УРТга тайёрланишга асосий сабаблар ҳам бўлмаган, негаки майга қадар мен уч олийгоҳга топшириб бўлган эдим — Иқтисодиёт олий мактабига (ИОМ) ва Москвадаги Москва физика-математика иститути (МФТИ) ҳамда Голландиядаги Утрехтск университетига.

Менимча УРТи саволлари жуда оддий. Мен Американинг SAT тестини ёзганман ва уларнинг ҳамда бизнинг тестларимиз ўртасидаги фарқни кўрганман. Лекин УРТларида барча топшириқлар йигирма баробар осон  – агарда SAT сендан масалан diaphanousс ва  idiosyncratic сўзларини билишингни истаса ва математик индукция қўллашингни сўраса, УРТда бу максимум иккинчи тартибдаги масала бўлади.

УРТининг муаммоли қисмлари –  эхтимол бу камида аналогия ва кўпроқ (кутилмаганда) рус тили граматикасида. Балки бу фақат менинг муаммойимдир, лекин мен айнан рус тилидан кўпроқ балл йўқотдим.

Менга шундай туйилди, УРТ –  Россия ЯДИни Американинг SATи ёки мен кўрган бошқа ҳар қандай имтихон билан солиштирганда – жуда оддий тест. Бошқа томондан унга тайёрланиш қийин негаки унинг кўп қисми фикрлашга боғлиқ бўлади.

Шундай эсан маслаҳат ҳам фақат битта – яҳши китобларни ўқинг ва математикага кўп вақт ажратинг. Хатто сиз филолог, журналист ёки хайдовчи бўлмоқчи бўлсангиз ҳам математикани ўқинг. Рости, бу мактабдаги энг фойдали дарс.

Олтин сертификатни албатта олишни истардим лекин мен специфик вазиятда эдим. 61-мактабда ҳар йили барча олтин сертификатларнинг учдан бири олинади. Ва шунинг учун УРТ натижалари эълон қилинганида барчада кутиш кучли эди. Бу бекордан-бекорга эмас эди – менинг синфим 19 ўқувчига 8 олтин сертификат олган. Биронта мактаб хам (61-дан бошқа) ўша йилда бунча сертификат олмаган. Ва бизнинг синф УРТ рекордига эришди – бизни Қирғизистон тарихидаги энг ақиллилар деб ҳисобласангиз бўлади.

Кемелбек Ирсалиев (226 бал)

Бишкек шаҳридаги №13- мактаб-лицейи битирувчиси. Марказий Осиёдаги Америка университети (МОАУ) талабаси.

— Мен асосан уйда ёки қўлимда УРТи китобчасини кўтариб олиб боғда шуғулланганман. Бахтимга менга опамдан 2013 йилнинг китобчаси қолганди. Унинг ярмида саволларга жавоблар белгиланмаган эди. Кейин мен SECOMнинг икки китобчасини сотиб олдим ва тайёргарлик кўришни давом эттирдим. Курслардан фақат рус тили ва рус адабиёти бор эди. SECOM китобларида саволларга жавоб бериш керак бўлмагани учун уларни тахмин қилишга тўғри келарди. Ўқитувчи билан бирга тахмин қилиш эса ёлғиз қилишдан кўра ёқимлироқ. Менинг ақлимга етарли бўлган бир соат учун соатига 250 сўмдан хақ тўлаганман.

УРТда мен учун қийинроғи “ўқиш ва тушуниш” бўлими бўлди. Кўпроқ танланган жавобнинг тўғрилиги тўғрисида ўйланар эдим. Ёки тўрт жавобдан иккиси бир-бирига ўхшашдек туюлади ёки уларнинг иккиси ҳам тўғри бўлиб чиқади.

Сабаб бир эди: мен ёки бепул ўқийман, ёки мен бепул ўқийман. Мен бошқа вариантларни кўриб чиқмаганман. Мен МОАУга топширмоқчи эдим, бироқ контракт нархини билгандан кейин— 6400$, тушундимки, оиламни ўқишга пул тўлаш билан қийнай олмайман. Мен тахминий УРТдаги балларимга таяниб юқори бал олишим мумкинлигини ҳис қилардим, лекин муваффақиятсизлик ҳолатига режаларни тайёрладим.

Менинг УРТ ҳисларим: “Нима ҳам қила олардик, ўша вақт келди”. Кўпроқ сен у билан уришиш учун бир йил аввал шуғулланишни бошлаган чемпион билан кўбдан бери кутилган жанга ўхшар эди.

Мен битирувчиларга кўпроқ шокалад ейишни, фақат ўз бошинг билан ўйланишни маслаҳат берардим. Яхшиси кўчирмасликка ҳаракат қилиш керак. Барча топшириқларни “черновик”да ҳал қилиб яна бир марта жавобларнинг тўғрилигини текшириб кўринг. Агар тўғри жавобни аниқлай олмасангиз нотўғрисини ўчиринг.

Агар вазифа вақтингизни кўп олса, ушбу масалани сўроқ билан белгилаб кейингисига ўтаверинг. Агар вазифани ҳал қилмаган ҳолда қолдирсангиз, ўз “черновигингиз”да вазифа рақамини белгилаб олинг ва охирида унга қайтинг.

Ташвишланган бўлсангиз, уни йўқ қилиш учун УРТдан сўнг дўстларингиз билан дам олинг.

“Уччилар”

Маориф министрлиги маълумотига кўра, 2016 йилда энг кам бал ўткан йилгидек қолмоқда — 110 балл.

Ассосий тестни барча абитериентлар топширади. У қуйидаги бўлимлардан иборат: “Математика”, “Аналогия”, “Қўшимча фанлар”, “Матнни ўқиш ва тушуниш” ва “граматика амалиёти”.

Мавзу тестлари олти фандан таклиф қилинади: химия, биология, физика, математика, тарих ва инглиз тили.

Маълум қилинишича, республика бўйича жами 130 тест маркази ташкил қилинади. Уларнинг аниқ манзилини ҳар бир туманда мактаб ёки туман/шаҳар маориф вазирлиги вакилларидан билиш мумкин. Абитуриентларга яшаш жойидан унча узоқ бўлмаган жойда тест топшириш имкони берилади.

“Олтин сертификат” эгаларидан ташқари Kloop.kg тахририяти шунингдек юқори балл олган “уччилар”га ҳам савол берди.

Калибекова Алтинай (197 бал)

№1- Иванова мактаби битирувчиси. И.К. Ахунбаева номидаги қирғиз давлат тиббиёт академияси (ҚДТА) талабаси.

— Мен мактабни тўла учга тамомлаганман. Менда тўрт фақат маълум фанлар — рус тили, адабиёт ва жисмоний тарбия бўйича бор эди. Мен ҳеч қачон бошқалардан фарқланмаганман, фаол бўлмаганман, дарсларни қолдирар эдим. Барча ўқитувчилар бирдек мендан ҳеч нарса чиқмаслигини, мен УРТда “йиқилишим”ни, хатто энг оз баллни ололмаслигимни айтишарди. Албатта мен уларга қўшилар эдим ва улар билан бу масалада тортишмаганман.

Бир куни дам олиш кунида телевизор кўриб ўтириб бир кинони кўриб қолдим. Ва бу фильм менинг хаётимни ўзгартириб юборди. Мен унинг номини эслай олмайман лекин сюжетни ҳар доим эслайман: ўсмир қиз қийинчиликларни бошдан кечирганига қарамай, ота-онасининг ишонмаслигига ва пул етишмаслигига қарамай ўз мақсадига содиқ қолади — у қачонлардир фигурали учиш бўйича Америка чемпиони бўлишни орзу қилар эди. Ва фильм сўнгида бунга эришди.

Мен кино ярмида йиғлаганман ва ўзим учун ҳал қилдим, яхши бўламан, ўқишни бошлайман, олийгоҳга кираман ва бутунлай ўзгараман деб. Бу фильмни мен март ўрталарида кўрганман. Яъни мактабни тамомлашимга икки ярим ой вақт қолганди.

Ўша куни кечасиёқ мен ўтказиб юборганларимни такрорладим:адабиёт ўқидим, дам олишда формулаларни такрорлардим, бандлигимда аудиокитобларни бутун уйга эшитиладиган қилиб баланд қўярдим. Жуда оғир бўлган, мен кечалари ухламаганман, йиқиламан деб ўйлардим лекин ўқир эдим. Афсуски мен ўзимнинг якуний баҳоларимни ўзгартиролмадим ва энг яхши аттестатни ололмадим. Лекин ўзимнинг балларимдан хайратландим” мен учун 191 балл бу жуда кўп. Тасаввур қилинг 11 йил тайёрлашни билмай, кунлардан бир куни беш хил овқатдан шоҳона кечки овқатни тайёрлаш!

Алексеев Олег (204 бал)

№14-ўрта мактаб битирувчиси. Асаналиев номидаги Тоғ ишлари ва тоғ технологиялари институти талабаси.

— Атестатда менда тўрт йўқ, барчаси уч. Балки ўз вақтида ўқимаганим учун ўзим ҳам айбдордирман, балки олтин медалга битирармидим. Фақат бир пайт мен ўқишдан шунчалик чарчадимки, бутунлай жонга тегиб кетди. Хатто мактабни ташлашни истадим, лекин ота онам йўл қўймади, фақат улар сабабли мен бу 11 йилни ўқидим.

УРТни мен икки марта топширганман. Биринчи марта 2010 йили ва 133 бал олганман. Лекин айнан ўша пайтда дўстим Дубайда ишлашни таклиф қилиб қолди. Хали хам эслайман ўшанда менга айнан нима керак эканини била олмагандим:билимми ёки пул. Пул керак деб қарор қилдим ва тўғри эмас бўлиб чиқди. У ерда мен уч йилда араб ва инглиз тилини ўргандим, онамга машина олиб бердим. Биласизми, мен бир нарсани тушундим, агар нормал, таъминланган ҳаётни хоҳласанг билим керак экан. Негаки мен ҳар куни “ҳужжати” йўқлар қандай таҳқирланишга мажбур бўлишини кўрар эдим.

Мен ўзим учун ҳеч қачон бу даражага тушмайман деб қарор қилдим ва ўқишга киришга тайёрландим. Керакли пулни йиғиб мен февраль бошларида уйга учиб келдим. Рўйҳатдан ўтдим, қунт билан тайёрландим деб айта олмайман, лекин вақти-вақти билан синов топшириқларини хал қилар эдим.  УРТ куни мен яхшилаб қорин тўйдирдим, хатто онам валерьянка берди. Мен ўшанда қолганимда аллақочон ўқишни тамомлаган бўлишимни ўйлаб уялар эди.  Ўзим ҳам кутмаган ҳолда шунча балл олдим, тоғ инженерлигига топширдим ва энди келажакда яна Дубайга кетишни, энди доимий асосда ҳамда мутахасислигим бўйича ишлашни ўйлаяпман.