Миландаги ўйин олдидан 13 ёшли футболчилар қандай шуғулланишмоқда

749

“Дордой-2003” ўспиримлар жамоаси Миланда ўтувчи кўча футболи бўйича халқаро мусобақага бориш учун тайёргарлик кўрмоқда. Мусобақаларга дунёнинг 32 ўлкасидан борган жамоалар қатнашади.

Кўча футболи бўйича тўртинчи халқаро мусобақа 12 ёшдан 14 ёшгача бўлган футболчилар орасида 26 майдан 28 майга қадар Миланда ўтади. Мазкур мусобақага Қирғизистон номидан “Дордой” футбол клубининг ўспиримлар жамоаси қатнашади.

“Биз қандай мусобақа бўлишидан қатъий назар тайёрмиз. Бизда Миланда ёки масалан Олмаотада ўйна деган аниқ бир масъулиятимиз йўқ. Ҳар бир мусобақа учун маълум бир тайёргарликлар бўлади, бироқ бир йилга режалаштирилган иш бари бир бажарилади”,  — деди жамоа мураббийи Олег Холковский.

Ёш футболчилар ҳафтасига олти бор икки смендан машғулот ўтказади.

“Биз ғалаба қозонимиз. Бизнинг жамоа аҳил, биз ҳеч қачон бир-биримизга қаттиқ гапирмаймиз. Биз ўзимизга ва ғалабага эришишимизга ишонамиз. Биз яхши жамоа эканимизни ва футбол ўйнай олишимизни исбот қилиб келамиз” , — дейди жамоа ҳимоячиси Арслан Бекбердинов.

Жамоаларнинг рақобатчилари қуръа ташлаш орқали мусобақа вақтида аниқланади.

Форум ва мусобақалар якунлангандан кейин унда иштирок этган ёш футболчилар Миландаги “Сан Сиро” стадионида ўтувчи  УЕФАнинг Чемпионлар лигасининг финалини томоша қилишга боришади.

Ёш футболчилар “Реал Мадрид” ҳамда “Атлетико Мадрид” футбол клубларининг ўртасидаги учрашувга гувоҳ бўлишади.

Дордой-2003 жамоасининг таркиби:

  • Иман Уланов, дарвозабон
  • Сагинбек Жоробаев, ҳимоячи
  • Арслан Бекбердинов, ҳимоячи
  • Мирлан Бекбердинов, ярим ҳимоячи
  • Бектур Абдывалиев, ярим ҳимоячи
  • Эрмек Кенжебаев, ярим ҳимоячи
  • Данила Пилипас, ҳужумчи
  • Атай Иличбек уулу, ҳужумчи

Муаллиф: Бактигуль Ракимбаева

Видео: Азамат Каработоев