Алтинбек Муралиев — Қирғизистон собиқ премьер-министри Амангелди Муралиевнинг ўғли — жосуслик айби билан 12 йилга озодликдан махрум этилди. Тергов уни махфий хужжатларни хорижликларга беришга ҳаракат қилган деб ҳисоблайди.
Ҳукумат аппаратининг Халқаро хамкорлик бўлими экс-раҳбари Алтинбек Муралиев 17 май куни давлатга хиёнат учун 12 йилга озодликдан махрум этилди. Бу ҳақида Kloop.kgга Олий суд матбуот-котиби Айнура Тўқтўшева маълум қилди.
“Биринчи май суди қарори билан Муралиев Жиноий кодекснинг 292 моддаси (“Давлатга хиёнат”) бўйича, мол-мулкини мусодара қилиш ва жазони кучайтирилган тартибда ўташ билан 12 йилга озодликдан махрум қилинди, — дейди у.
Тўқтўшева сўзларига кўра, ҳукм ҳали кучга кирмади. 10 кун ичида Муралиев адвокатлари Бишкек судида ҳукмга норозилик билдириши мумкин.
Муралиев 2014 йилнинг 1 ноябрида қўлга олинган — уни хориж фуқароларига бериш учун махфий хужжатларни йиғишда гумон қилишган. Бироқ кейин уни давлатга хиёнат қилишда айблашди.
Муаллиф: Адилет Макенов