ИИМ: “Халқ парламенти” митинг иштирокчиларига пул берган

717

“Халқ парламенти” муҳолифат ҳаракати 17 май куни митинг иштирокчиларига минг сўмдан пул тўлаган — деб маълум қилди Ички ишлар министрлиги.

Қирғизистон Ички ишлар министрлиги 18 май куни “Халқ парламенти” муҳолифат ҳаракати аъзолари одамларга президент Алмазбек Атамбаевнинг ўз хоҳиши билан истеъфо беришини талаб қилиш митингида иштирок этиши учун хақ тўлаганини маълум қилди.

Идора матбуот-хизмати ходими Эрнис Ўсмўнбаев сўзларига кўра,  бирлашма аъзолари митинг учун “Халқ парламенти”га алоқаси бўлмаган одамларни йиққан ва уларга 1000 сўмдан тўлаб беришга ваъда берган.

“Бир неча шахс сўроқ қилинди, улар бир хил нарсани айтмоқда — уларга митингда иштирок этишлари учун пул таклиф қилинганини айтишди.  Аниқланишича, уларнинг кўпчилиги Москва ва Сўқулуқ тумани меҳнат биржасидан олиб келинган.  Уларнинг “Халқ парламенти”га ҳеч қандай алоқаси йўқ ва ҳаракат аъзолари билан қариндошлик ришталари ҳам йўқ”, — дейди Ўсмўнбаев Kloop.kgга берган суҳбатида.

Унинг қўшимча қилишича, идорада шубҳа пайдо бўлган ва шундан кейин митинг иштирокчилари милицияга олиб келиниб сўроқ қилинган.

“Иштирокчилар маълумотлар аниқланиши учун олиб келинган, негаки ИИМда уларга пул тўлаб беришга ваъда қилингани учун Ғалаба майдонида турган деган шубҳа пайдо қилган  ва бу маълумотлар тасдиқланди”, — дейди у.

Муҳолифат фаоли Адил Турдукуловнинг Kloop.kgга берган сухбатида айтишича, ҳуқуқ тартибот органлари асоссиз  сотиб олиш ҳолатини эълон қилмасликлари керак эди.

“Биринчидан олдиндан сотиб олиш бўлгани тўғрисида гапирмаслик керак, негаки айбсизлик  презумпцияси мавжуд. Қандайдир кўрсатмалар асосида бундан ташвиқот ясашни мен қилмас эдим. ИИМ — объектив бўлиши керак бўлган ҳуқуқ тартибот органларининг — бундай ишлар билан шуғулланаётгани органларнинг қонун ҳимоясида турмаганига далолат бўлади, улар амалдаги ҳукуматни танқид қилган ҳар қандай сиёсий кучларга босим кўрсатиш ресурслари ва воситалари бўлади”, — дейди у.

Ўсмўнбаев, милиция “жамоатчиликка ҳақиқатни айтти”, деб ҳисоблайди.

“Агарда маънавий жиҳатдан олиб қаралса бу хунук нарса, негаки кимлардир уларга (ҳаракат аъзоларига” росдан ҳам митинга чиқишаётганига ишонган. Бунинг барчаси тўлангани аниқланмоқда. Уларни меҳнат биржасидан олгани ҳолати кулгини келтиради. Биз буни жамоатчиликка айтишимиз керак эди”, — дея қўшимча қилди у.

“Халқ парламенти”

“Халқ парламенти” харакати Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев истеъфосини талаб қилган. Муҳолифатчилар 17 май куни амалдаги ҳукуматга қарши митинга чиқишни режалаган эди.

Ҳаракат етакчиси Бекболот Талгарбеков апрел охирида “Халқ парламенти” Бишкек майдонида 20 минг одам йиғишини расман маълум қилганди.

Бироқ 12 май куни харакат аъзолари қўлга олингани ва ҳукуматни куч билан босиб олишга чақиргани учун МХДҚ тергов изоляторига киритилгани учун митинг бўлмади.

Гўёки уларнинг мақсадини исботловчи муҳолифатчилар сўзлашуви 12 май куни BulBul видео порталида эълон қилинди. Аудиоёзувларда тахминан Талгарбеков ўз суҳбатдошларига аввал президент сўнгра парламент истеъфосига эришмоқчи эканини айтади.

Бу сўзлашувларнинг хақиқийлиги исботланмади , “Халқ парламенти” аъзоси Расул Умбеталиев 16 май куни аудио ёзувлар махсус хизматлар тайёрлаган “монтаж” эканини маълум қилди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева