Видео: Ата-Турк сайл боғи майдонининг сўнгги 10 йилдаги қисқариши

867

Бишкекдаги Ата-Турк боғининг майдони  2005 йилдан бери қисқара бошлаган, янги асосланган вақтда у 107 гектарни эгаллаган. Ҳозир сайл боғининг ҳудуди 73,05 гектарни ташкил қилади— унинг майдон ҳудуди қандай қилиб қисқарганини Kloop.kgнинг видеосидан кўришингиз мумкин.  

Ата-Турк номидаги сайл боғи 1957 йили тузилган  — бу вақтда у Қирғиз ССРининг 50 йиллиги номи билан аталган. Кейинчалик, 1998 йили Туркия Республикасининг биринчи президенти Камол Мустафа Ататуркнинг номига ўзгартирилган.

Илк ташкил қилинган вақтда сайлгоҳнинг майдони 107 гектардан иборат бўлган  — Бишкек бош архитектура идорасининг маълумотига кўра, ҳудуд камида 1992 йилгача шу бўйича сақланиб турган.

Сўнги 25 йилдан бери унинг ҳудуди аста-секин озая бошлаган, 2005 йилдан бери ҳудуднинг қисқариш жараёни тезлашган  — 2005 йилдан 2008 йилгача Бишкек ҳукумати у ердан уй-жойларни қуриш ва лойиҳалар учун ҳусусий томонларга ер майдонларини бўлиб беришган.

“[…] мэриянинг ходимлари томонидан 2008 йилнинг 24 июнида пойтахтнинг бош планига ўзгартиришларни киргизмасдан туриб сайл боғнинг майдонидан уй-жойларни қуриш ва лойиҳалаштириш учун 11,31 гектар ер майдони қонунсиз олинган”, — деб билдирган 2011 йили Бишкек мэрияси Бош прокуратурага илова қилиб.

“Кейин 2009 йилнинг октябрида мэриянинг №577 қарори билан кўрсатилган майдоннинг 5 гектари мэриянинг амалдорлари тарафидан жанубий кореянинг  UTI GLOBAL фирмасига 49 йилга берилган”,— деб ёзилган мэриянинг 2011 йилдаги маълуотномасида.

Бишкекнинг 2025 йилгача бўлган бош режасига кўра, Ата-Турк сайл боғи махсус химоядаги, тарихий ва маданий эсталикларга ҳамда умумий фойдаланишдаги ерларга киради  — бундай категориядаги ерларни 5 йилдан ошиқ бўлмаган муддатга вақтинча фойдаланишга бериш мумкин.

Муаллиф: Даниил Ляпичев