Ҳукумат Балиқчи-Қорумду автойўлини қуришга маблағ топди

628

Молия минстрлиги қурилиш тендери атрофидаги можаролар сабаб тўхтагани Балиқчи-Қорумду автойўлини таъмирлашга 500 млн. сом маблағ ажратди.   

17 майда молия минстри Адилбек Касималиев министрлик Балиқчи-Қорумду автомобил йўлининг қурилишига 500 млн. сом бўлганини билдирди.

Касамалиевнинг айтишича, маблағ Миллий банк тарафидан, “Манас” халқаро ҳаво майдони унинг қошидаги қарзини муддатидан аввал тўлаб бергандан кейин бўлинган.

“Яқин вақтларда Транспорт минстрлигининг аризасига кўра пул ажратилади. Йўлларни таъмирлашга Миллий банкнинг даромадларидан тушган пулнинг кўпайиши натижасида маблағ топиш имкони пайдо бўлди. Шунингдек маблағ солиқдан тушган пулларнинг ҳамда халқаро донорларнинг ажратган ёрдамларининг ҳисобидан келиб тушди” , — деди министр 17 майдаги матбуот анжуманида.

Можароли тендер

Балиқчи-Қорумду авто йўлининг қурилиши  премьер-министр Темир Сариевнинг истеъфосига ҳамда транспорт министри Аргинбек Малабаевнинг  хизматдан четлатилишига сабаб бўлган тендернинг атрофиаги низолар боис тўхтатилган.

Узунлиги 104 километрни ташкил қилган йўлни таъирлашга “Лонг Хай” хитой ширкати билан 6 млрд. сомга шартнома тузилган. Малабаевнинг айтишича, компаниянинг манфаатларини премьер-министр Сариев химоя қилиб, унинг яқинлари “Лонг Хай”нинг тендерда қонун бузарлик билан ютиб чиқишига имкон беришган.

Парламентдаги “Кыргызстан” фракциясининг лидери Канат Исаев етаклаган депутатлар комиссияси текширув ишларини олиб бориб, тендернинг натижасида давлатга 1 млрд. сом зарар келтирилганини билдирган.

Бироқ ҳукуматдаги комиссия ўтказган бошқа текширувлардан кейин Сариев транспорт министрининг хизматдан кетгазишни таклиф қилган.

“Лонг Хай2 компанияси 2016 йилнинг апрелида молиялаштиришнинг йўқлиги сабаб қурулиш ишларини тўхтатиб қўйган.

Қирғизистонинг премьер-министри Сооронбай Жээнбеков ҳукумат [йўл таъмир учун] масъулиятни олиши кераклигини билдириб, транспорт минстрлигига уни якунлаш топшириғини берди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева

Сурат: Азаттык