Иқтисод министрлиги Қирғизистон аэропортлари ёнида қиморхоналарни қуриш ғоясидан бош тортди. Ташаббус 2015 йил декабрида жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди бироқ ярим йил давомида қўллов топмади.
Ҳукуматнинг аэропортлар ёнида қиморҳоналарни ташкил қилиш бўйича лойиҳаси жамоатчилик қўллови бўлмагани сабабли тўхтатилади, деб маълум қилди 17 май куни Иқтисод министрлиги матбуот –хизмати.
Бу ҳудудларда фақат ҳориж фуқаролари ўйнай олиши мумкин бўлган, ғояга асосан қирғизистонликларга кириш ман қилинган казино, букмекерлик идоралари ва тотализаторлар қуриш кўзда тутилганди.
“Депутатлар корпуси, министрлик ва идоралар, сиёсий арбоблар ҳамда жамоатчиликнинг ижобий шарҳлари йўқлигини инобатга олиб, министрлик тилга олинган лойиҳани тўхтатишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди”, — дейилади министрлик сайтида.
Ҳукумат 2015 йил сўнгида кўнгилочар муассасалари учун ёпиқ зоналар ташкил қилишни таклиф қилган эди— ғоя Қирғизистонда қиморхоналар таъқиқланганидан уч йил ўтиб, жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Ҳукуматда ҳудудлар қурилишини қиморхоналарнинг “сояда қолгани”, уларнинг қонунийлаштирилиши эса давлат бюджетининг ўсиши ҳамда туризмнинг ривожланишига ёрдам бериши билан тушунтирилади.
“Қиморхоналар жиноий уюшмалар томонидан назорат қилинган мазкур ҳолатда, қиморга тегишли бўлган шахслар ҳимояси тўғрисида гапиришнинг кераги йўқ. Бундан ташқари қиморхоналар фаолиятини таъқиқлаш давлат бюджетига йилига 500 млн сомдан ортиқ зарар келтирди, — дейилади асослаш ҳужжатида.
Лойиҳага мувофиқ, ёпиқ муасасалар аэропортлар яқинида, кўргазма ва савдо иншоатлари ёнида жойлашар эди.
Собиқ премьер-министр Темир Сариевнинг маълум қилишича, ёпиқ ҳудудлар фақат ҳориж фуқаролари учун бўлади.
“Қирғизистон фуқаролари ёпиқ казино ва ўйин автоматлари ҳудудларига киритилмайди. Автоматлар ва казинони жойлаштириш режаланаётган объект транзит ҳудуд бўлиб ҳисобланади. Бу ерга фақат ҳориж фуқаролари киритилади, яъни бу ер деярли режим объекти бўлиб ҳисобланади”, —деган эди у.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева