“Халқ парламенти”нинг  Атамбаев истеъфосини талаб қилиш бўйича митинги бўлмади

562

“Халқ парламенти”нинг  17 майга белгиланган митинги “номаълум муддатга кўчирилди”. Ташкилотчилар амалдаги ҳукуматга қарши майдонда минглаб одам йиғишни ваъда қилган эди.

“Халқ парламенти” вакиллари президент истеъфосини талаб қилган митингни “номаълум муддатга” қолдиришди. Бу ҳақда “Заноза” портали журналистларига  акция ташкилотчиларидан бири Александр Гусев маълум қилди.

Митинг  17 май куни Ғалаба майдонида соат  10:00 бўлиши керак эди. Бироқ белгиланган вақтда иштирокчилардан ҳеч ким келмади.

Ҳаракат мувофиқлаштирувчиларидан бири Расул Умбеталиев  куни кеча, “тинчлик намойишига” мингдан ортиқ одам келишини маълум қилган эди.

Митингга кечикиб келган Умбеталиев,  намойиш “Халқ парламенти” аъзолари Миллий хавфсизлик давлат қўмитасида сўроқ қилинаётгани учун қолдирилганини айтти.

“Ҳозир МХДҚда ҳаракатимизнинг кўплаб аъзолари бор. Шу сабабли бугун митинг бўлмай қолди.  Ҳукумат халқ бизни қўллаётгани учун қуролланди”, — деб келтиради Умбеталиев сўзларини “Кабарлар” ахборот портали.

“Халқ парламентининг” асосий талаби президент Алмазбек Атамбаевнинг истеъфоси ва ҳаракат аъзоларининг озод этилиши бўлиб қолмоқда.

Ҳаракат етакчилари Бекболот Талгарбеков, Марат Султанов ва Торобай Колубаев  12 май куни МХДҚ ходимлари томонидан қўлга олинган эди. Улар куч билан ҳокимиятни босиб олишда гумонланмоқда.

“Халқ парламенти” — 2016 йил бошларида ташкил қилинган ҳаракат — бир неча маротаба Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ўз лавозимидан кетиши  талаб қилишган. Айни пайтда улар “Заноза”га  берган интервьюсида уларнинг ортида “Россия генераллари” йўқлигини айтишган.

Муаллиф: Адилет Макенов