АҚШ: Ўз жонига қасд қилган қирғизистонликнинг беш ёшли ўғли қолди

652

Қирғизистон фуқароси Алина Т. номаълум сабабларга кўра 16 май куни Американинг Нью-Жерси штатида ўз жонига қасд қилди. Унинг ортида беш ёшли ўғли қолган.

Қирғизистонлик  Алина Т. АҚШда ўлгани тўғрисида 16 май куни унинг ватандошлари маълум қилишди.  Gofundme.com краудфандинг сайтида  “Нью-Йоркдаги қирғизлар” ҳамжамияти вакиллари АЛина ижара уйида ўзини ўлдирганини маълум қилишди. Улар унинг жасадини Қирғизистонга олиб келиш учун маблағ йиғиш ташаббусини кўтаришди.

“Бугун 2016 йилнинг 16 май куни Нью-Жерсидаги уйида Алина Т. ўзини осиб вафот этти. Унинг ўзини нима сабабдан ўлдиргани ҳозирча бизга аниқ эмас. Биз ватандошимизни ўз ватанида тегишли тарзда дафн этиш учун пул йиғаяпмиз. Мархум яқинлари давфн харажатларини кўтара олишмайди, негаки Алинанинг ўзи уларга ёрдам бериб турган”, — деб ёзишади улар сайтда.

Ташқи ишлар министрлиги вакилининг Kloop.kgга маълум қилишича, идора АҚШдаги Қирғизистон элчихонаси билан боғланган бироқ вақтдаги фарқ сабабли хозирча жавоб олмаган.

“Биз элчихонага тегишли топширмаларни юбордик ва хозир уларнинг жавобини кутаяпмиз. Хозирча вақтдаги фарқ сабабли расмий маълумот келмади”, — дейди ТИМ вакили.

Маблағ йиғиш ташаббускори, Beck TJ фойдаланувчисининг Kloop.kgга интервьюда айтишича, мархум Нью-Жерсида ишлар эди ва иш жойида қийинчиликларга учрамаган. Унинг сўзларига кўра, унинг беш ёшли ўғли қолган ва мархум бу хақда ўлимидан олдин қолдирган хатида тилга олган.

“Нью-Жерси штати ҳукумати болани олиб кетишни режалаган лекин, Алина мактубида фарзандини биргаликда ижарага уй олишган шериги Эрмида исмли аёлга қолдиришини айтган. Шататнинг ижтимоий хизмат ишчилари келишган ва унинг жасадини олиб кетишган. Кремация қилмоқчи бўлишди лекин биз уларга жасадни олиб кетишга ваъда бердик. Бизда зарурий маблағни йиғиш учун беш кун вақтимиз бор”, — деди у.

Унинг сўзларига кўра, А.Т.нинг жасадини Ўшга олиб келиш 7500 АҚШ доллари туради. Ватандошлари бир кунда тахминан минг доллар йиғишга эришган.

“Пулни биз ўзимиз йиға оламиз,  бизга бизнинг расмий вакилларимиз ҳужжат ишларида ёрдам бериши етарли”, — деб қўшимча қилди у.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева