Атамбаев Атай Омурзаковнинг Лондондаги танловга бориб келиши учун маблағ ажратди

677

Президент Алмазбек Атамбаев Атай Омурзаковнинг рақс гуруҳини Буюк Британияга бориб келиши учун маблағ ажратди. У ерда “Тумар” гуруҳи “Британия талантларни излайди” телетанловининг ярим финалига қатнашади.

Президент раққос Атай Омурзаков билан унинг “Тумар” рақс гуруҳининг аъзоларини қабул қилди. Бу ҳақда 16 майда президентнинг аппаратининг матбуот хизмати билдирди.

Матбуот хизматининг етакчиси Алмаз Усоновнинг айтишича, давлат раҳбари раққосларнинг “Британия талантларни излайди” танловида иштироки учун Буюк Британияга бориб келишига пул ажратди. Бироқ ёрдам қатори қанча пул бўлингани номаълум  — матбуот хизматидан бу бўйича маълумот беришни исташмади.

Атамбаевнинг ўзи раққосларга миннатдорчилик билдириб, уларга муваффақият тилади. У гуруҳ ҳозирги рақсларнинг машҳурлигини ошириб, ёшларнинг унга бўлган қизиқишини ортираётганини айтди.

“Бизнинг ўлкамизда ўз маҳорати ва янги ғоялари билан турли майдонларда ўлкамиз шарафини кўтариб юрган иқтидорли, кучли ёшларимиз кўп. Мен бу каби яхши харакатларни ҳар доим қўллаб келганман ва бундан кейин ҳам қўллайман”, — деди президент.

Бунга қадар  Атай Омурзаков билан “Тумар” рақс гуруҳи машҳур “Британия талантларни излайди 2016” телетанловининг  ярим финалига ўтишган.

Раққосларнинг у ердаги чиқиши хакамларни хайрон қолдириб, улар гуруҳни бир овоздан ярим финалга ўтказишган. Шоунинг ярим финнали май сўнгида бўлади.

Атай Омурзаков — Россиянинг “Минута славы” телелойиҳасига қатнашиб, иккинчи ўрин олгандан кейин машҳурликка эришган қирғиз раққоси. 2011 йили у “Тумар” деб номланган рақс гуруҳини ташкил қилган.

Раққос Словакияда, Туркияжа, Германияда, Украинада ва Францияда ўтган халқаро танловларда юқори ўринларни эгаллаган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева