"Халқ парламенти" лидерларининг қўлга олинганига қарамай митинг ўтказмоқчи

684

Лидерлерининг қўлга олинганига қарамай “Халқ парламенти”нинг 17 майга белгиланган митинги бўлади. Бош талаблар аввалгидек қолади — Қирғизистон президентининг истеъфоси.

Мухолифатчи “Халқ парламенти” харакатининг аъзолари Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг истеъфосини талаб қилиб 17 майда митинг ўтказади. Бу ҳақда харакатнинг мувофиқлаштирувчиларидан бири Расул Умбеталиев 16 майдаги матбуот анжуманида билдирди.

Унинг айтишича, у митинг эмас, балки “тинчлик йиғини” бўлади.  Умбеталиев “Халқ парламенти” лидерларининг қўлга олиниши акциянинг кун тартибига таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.

“Йиғин 17 майда соат 10 да Ғалаба майдонида бўлади. Аввалгидек президентнинг ўз истаги билан истеъфога кетишини, харакатнинг қўлга олинган аъзоларини озод қилинишини талаб қиламиз. Йиғинимизнинг кун тартибида президент атрофидагилар ҳақида ва уларни жавобгарликка тортиш ҳақида ҳам сўз бўлади”, — деди у.

Харакат лидерларининг қўлга олиниш

Харакат лидерлари Бекболот Талгарбеков, Марат Султанов ҳамда Торобай Колубаев Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетининг ходимлари тарафидан 12 майда қўлга олинган. Улар ҳукуматни куч билан босиб олишга тайёрланишганликда гумонланмоқда.

Расул Умбеталиев “Халқ парламенти» хукуматни босиб олишни режалаштирмаганини, балки тинчлик йиғинига тайёрланганини билдирди. Унинг фикрича, ҳукумат беран ваъдаларини бажармаяпти ва мухолифатга босим қилмоқда.

Умбеталиев харакатнинг лидерлари президент билан ҳукуматни хокимиятдан кетгазишни режалаштираётгани айтилган аудиоёзувларни инкор қилди. Мазкур ёзувларни “монтаж” деб атади.

“Ёдингларга солишни истардим-ки, 2007 йили Бакиевнинг истеъфосига қарши митинг бўлган, ўшанда ҳам  [мухолифатчиларнинг суҳбатлари ] ёзилиб, жиноий ишлар очилган. У махсус уюштирилган ишлар охиригача етказилмаган, у мухолифатчиларни жавобга тортиш учун қилинган пиар-хамкорлик бўлган”, — деди у.

Мотуев ҳамда “дерьмократ”лар

Умбеталиев Қирғизистоннинг халқ-патриоти харакатининг лидери Нурлан Мотуевни уларнинг харакатига алоқаси йўқлигини билдирди. Мотуев “Халқ парламенти” форумида “Ислом давлати”нинг мафкураларини тарғиб  қилгани учун 13 майда қўлга олинган.

“Мотуев “Халқ парламенти”нинг аъзоси эмас. У ўзи келиб, минбарга ўзича чиқиб “Ислом давлати” ҳақида гапира бошлади. Биз ҳаммамиз уни минбардан тушишга мажбур қилганмиз. Биз учун унинг айтганлари бегона мафкура.”, — деди у.

Умбеталиев шунингдек харакатнинг аъзолари “дерьмократлар” деб тилга олган Алмазбек Атамбаевнинг Оналар куни муносабати билан нутқ сўзларкан айтканлари бўйича ўз фикрини билдирди.

“Атамбаев бизни дерьмократлар, бузуқилар деб атади. Оналарни табриклаб, уларни ўпиши керак эди. Улар ҳеч нарсани тушунгани йўқ. Бу президентнинг даражаси эмас. Атамбаев Крилов масалларидан келтириб ўтди. Унинг изоҳлари кўп. Унинг кучлининг доимо кучсизи айбдор деган шарҳи ҳам бор”,  — деди у.