КСДПнинг собиқ депутати Абдиманап Кутушев парламент аппаратининг етакчиси бўлди.
Абдиманап Кутушев — парламентининг V чақирилиши депутати — парламентнинг аппаратига етакчилик қилади. У мазкур хизматда парламентнинг аппарат етакчиси хизматини беш йилдан ошиқ муддатдан бери эгаллаб келган Радбек Ешмамбетов ўрнига келди.
Кутушевнинг янги хизматга тайинланганини уч манба тасдиқлади — президентнинг маъмурияти, парламентнинг раиси Чинибай Турсунбеков ҳамда собиқ депутатнинг ўзи.
“Парламент аппаратининг фаолиятини таҳлил қилиб, буни самарали амалга оширишдан бошлайман. Билишимча, мен ёлғиз талабгор бўлдим. Раис тайинлади”, — деди Кутушев Kloop.kgга берган суҳбатида.
“АКИпресс” ахборот агентлиги парламент раисига иқтибос келтириб Кутушев расмий турда тайинланмагинини, бироқ ўз вазифаларини бажаришга киришганини ёзди.
Парламент аппаратининг раҳбарлигига тайинлангунга қадар Кутушев КСДП фракциясининг котибиятининг бошчиси хизматида ишлаган.
Парламентнинг аввалги чақирилишида сиёсатчи КСДП фракциясидан депутат ва конституция қонунлари бўйича комитетнинг раисининг ўринбосари бўлган.
2014 йилдаги фойдалари ҳақида деклорацияга кўра, бир йилнинг ичида Кутушев деярлик 725 минг сом ишлаб топган. Унинг 235 метр квадрат майдондаги ҳовли уйи, 65 метр квадратлик хонадони ва 4,28 гектар кўчмас мулки бор.
Кутушевнинг яқинлари 2014 йили тадбиркорликдан тушган фойдларининг ва инвестиция фойизларининг ҳисобидан 3,2 млн. сомдан ошиқ пул топишган. Сиёсатчининг яқинлари кўп қаватли уйдан 2 хонага ва 8 сотих ер майдонига эгалик қилишади.
Парламентга келгунга қадар у Қирғизистондаги биринчи фарель хўжалигини ташкил қилган, кейин у “Форель” хордиқ маркази бўлиб ўзгарган.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев