Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 9-май байрам нутқида Россияда “замонавий фашист-скинхедлар бош кўтаряпти”, деб маълум қилди. Бу сўзлар Москвада Қирғизистон фуқароларининг калтакланиши воқеасидан кейин айтилди.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев 9 май кунги ўз нутқида, унинг сўзларига кўра Россияда “бош кўтараётган” “замонавий фашист-скинхедлар”ни тилга олди.
Атамбаев Россия фуқароларини қирғиз оилалари Улуғ Ватан уруши йилларида “Россиядан келган қочқинлар билан охирги нони ва кийими билан бўлишганини” унутмасликка чақирди.
“[Россиядаги қирғиз мухожирлари] россияликлар томонидан ҳурмат кўрсатилиши ҳеч бўлмаса қирғизлар қийин уруш йилларида россиялик қочқинларга кўрсатган ҳурмати каби ҳурмат кўришга ҳақли,— дея маълум қилди президент.
Унинг қўшимча қилишича, СССР тарқалганидан сўнг “юз минглаб қирғизлар саноат ва агросектор йўқ бўлгани учун Россияда ишлашга мажбур бўлмоқда”.
“[Мухожирлар] бекордан боқишларини ёки бепул бошпана беришларини сўрамаяпти. Улар у ерда ўзи ва ўз оиласи учун пул топишга мажбур ва айни пайтда Россия иқтисодига ўз ҳиссасини қўшишаяпти”, — дейди давлат раҳбари.
“Миллати учун” калтаклашди
Атамбаевнинг бу сўзлари Москва метросида қирғиз муҳожирларига ҳужум қилинганидан сўнг янгради. Қирғизистонликларга ҳужум қилганлар ўзларини “скинхедлар” деб атаган ва сўроқ пайтида муҳожирларни “миллати учун” калтаклашганини айтишган.
Қирғизистон ИИМнинг Россиядаги расмий вакили Аскат Алиев ўшанда Kloop.kgга берган интервьюсида ,ҳужумдан сўнг “скинхедларга” нисбатан Россия жиноий кодексининг “безорилик” моддаси бўйича иш қўзғатилганини маълум қилган.
“Жабрланувчилар ростдан ҳам Москвада ишлаётган бизнинг фуқароларимиз”, — деган эди у. Жабрланувчилар аҳволи “яхши”, деб баҳоланаяпти.
Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги бу воқеадан сўнг, Россиядаги қирғиз дипломатлари терговчилардан жиноий ишни махсус назоратига олишни сўраганларини маълум қилган.
“Жабрланган ҚР фуқаролари касалхонага ётишдан бош тортишди, уларнинг саломатлиги қониқарли, шунингдек элчихона ходимлари улар билан доимий алоқада”, — деб маълум қилди Қирғизистон Ташқи ишлар министрлиги.
Муаллиф: Эльдияр Арикбаев