Атай Омурзаков гуруҳи “Британия талантларни излайди” танловида ярим финалга чиқди

787

Қирғизистонлик раққос  Атай Омурзаков ва “Тумар” гуруҳи “Британия талантларни излайди” телевизион шоусида кейинги турга ўтди. Хакамлар уларнинг чиқишини  улар кўрган “энг ғалати нарсалардан бири” бўлганини айтди.

Атай Омурзаков  бошчилигидаги Қирғизистондан борган “Тумар” рақс гуруҳи  “Британия талантларни излайди” телевизион шоусида ярим финалга чиқди.

Гуруҳ “Оркестр” номерини тақдим этти.  Жюрининг барча аъзолари уларнинг чиқишига “Ҳа”, деб жавоб беришди.

“Мен сизларнинг одам эканингизга ишонмайман”,  —  дейди  Аманда Холден раққослар пластикасини назарда тутган ҳолда.

Жюри аъзоларидан бири  Дэвид Уолльямс “Тумар” чиқишини “у кўрган ғалати нарсалардан бири” бўлганини айтти.

“Тумар” ва Атай Омурзаков “Британия талантларни излайди” танловида иштирок этиш таклифини 2016 йилнинг январида олган.

Шоунинг ярим финали май ойи охирида бўлиб ўтади — у финал иштирокчилари танлаб олинувчи бир неча турдан иборат бўлади.

“Британия талантларни излайди” (Britain’s Got Talent) — 2007 йилдан буён  ITV канали орқали намойиш этилувчи Британия телешоуси.  Танлов шартларига мувофиқ, танлаб олинган иштирокчилар ўз хунарларини намойиш этиш орқали ўзаро куч синашади.

Атай Омурзаков —Британия шоусига ўшхаш- Россиянинг “Минута Славы” телелойиҳасида иштирок этганидан сўнг машхурликка эришган қирғиз раққоси — “Минута Славы”да у учунчи ўринни эгаллаганди. 2011 йили Атай “Тумар” рақс гуруҳини ташкил қилган.

Раққос халқаро танловлар — Словакия, Туркия, Германия, Украина ва  Францияда совринли ўринларни эгаллаган.

Муаллиф: Адилет Макенов