Депутат уч байрам дам олиш кунларини қисқартиришни таклиф қилди

737

Социал-демократ Дастан Бекешев  “аҳамиятини йўқотгани” учун  Конституция куни, Ватан ҳимоячилари куни, Улуғ октябрь инқилоби санасини дам олиш куни сифатида  бекор қилишни таклиф қилди.

ҚСДП фракцияси депутати Дастан Бекешев Меҳнат кодексидан байрамларнинг бир қисмини олиб ташлаш таклиф қилинган  қонун лойиҳасини таклиф қилди. Бу ҳақда у ўзининг расмий сайтида ёзган.

Бекешев байрам дам олиш кунлари рўйхатидан  Ватан ҳимоячилари куни (23-феврал),  Конституция куни (5-май) ва Улуғ октябрь инқилоби куни (7-ноябр)ни улар “ахамиятини йўқотгани” сабабли бекор қилиш керак деб ҳисоблайди.

“Меҳнат кодексига мувофиқ, Қирғизистон Республикасида 13 кун байрам дам олиш куни бўлиб ҳисобланади.  Байрам дам олиш кунларидан бир қисми ўз аҳамиятини йўқотган”, — деб ёзади  Бекешев ўзининг расмий сайтида.

Депутат сўзларига кўра, бу байрамлар оилаларда нишонланмайди лекин “навбатдаги дам олиш куни сифатида” қабул қилинади.  У кодексни қайта кўриб чиқиш ва бу кунларни иш куни деб эълон қилишни таклиф қилди.

“Конституция кўп маротаба ўзгартирилгани учун одамлар 5-майни байрам куни сифатида қабул қилишмайди. Бу кун фақат оддий  дам олиш кунидек қабул қилинади”, — деб ёзади у Конституция куни ҳақида.

Депутат бу кунларни “Хотирлаш куни”, давлат тадбирлар ўтказадиган лекин одамлар ишлашни давом эттирган кун сифатида қолдиришни таклиф қилди.

Бекешов уч байрам ўрнига  Мехнат кодексини икки бошқа байрамлар билан  — Оналар куни ва Болаларни ҳимоя қилиш куни (1-июн) билан тўлиқлашни таклиф қилади.  Унинг фикрича,  улар “оилаларни бирлаштиргани” сабабли уларни дам олиш куни деб эълон қилиш зарур.

“Янги оилавий байрамларнинг белгиланиши ўз ортидан фақат оила институтларининг мустаҳкамланишида акс этувчи ҳуқуқ ҳимоясидаги ижобий оқибатларни олиб келади”, — деб ёзди депутат.

Бу каби ташаббус билан 2013 йил декабри охирида ҳукумат ҳам чиққан. Бироқ ғоя Жўғўрқу Кенешдан қўллов топмаган.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева