Панама хужжатларини ошкор килган манба хужжатларни тенгсизлик билан кураш максадида эълон килган

687

“Панама хужжатлари” билан ўртоқлашган одам журналистларга ҳукуматда ёки қайсидир мамлакат махсус хизматларида ишламаслини айтди. Ўз мурожаатида, у буни тенгсизлик ва адолатсизликка қарши курашиш учун қилганини тушунтирди.

Джон Доу тахаллусли одам, “панама ҳужжатларини” иқтисодий тенгсизлик ва адолатсизлик сабабли журналистлар билан ўртоқлашганини айтди.

Унинг сўзларига кўра, Панаманинг “Моссак Фонсека” юридик фирмаси жиддий жиноятларни амалга оширганларни атайин яшириб юрган.

“Мен “Моссак Фонсекани” фош қилдим, негаки унинг таъсисчилари, ҳодимлари ва мижозлари жиноятларда иштироки учун жавобгарчиликка тортилиши керак”, — деб ёзади у.

Мавзу юзасидан ўқиш: “Панамагейт”: Алиевлар оиласи қандай қилиб офшор орқали қирғиз олтин конларини ютмоқчи бўлган

Доу порахўрлик схемаларини фош қилган ҳужжатларни қандай йўл билан олганини тушунтириб бермаган. У қандайдир ҳукумат ва махсус хизматларда ишламаслигини маълум қилган.

“Бу тўлалигича менинг кўз қарашим ва ҳужжатларни “Зюддойче Цайтунг” ҳамда ICIJ журналист-терговчиларга бериш менинг қарорим. Бу маълум бир мақсадда қилинмади, фақат мен адолатсизлик кенглигини тушунганим учун қилинди”,— дея маълум қилди  Доу.

Мавзу юзасидан ўқиш: Турли давлат ҳукуматлари “Панамагейт”га қандай муносабат билдирди

У ҳукумат унга ҳимоя ва хавфсизлик таъминлаб бериши шарти билан ҳуқуқ тартибот органлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қўшимча қилди.

“Моссак Фонсека” Панама юридик фирмасининг деярли 12 млн. ҳужжатининг фош қилиниши офшорлардаги порахўрлик схемаларининг катта масштабда тергов қилинишига сабаб бўлди.

Ҳужжатлар “Моссак Фонсека” немец газетаси тасарруфига тушди, у эса ҳужжатларни ICIJ ва OCCRP – икки журналист-терговчилар тармоғи билан ўртоқлашган.

Архивларни ўрганиш натижалари бўйича бутун дунёдан деярли 400 журналист дунёнинг собиқ ва амалдаги етакчилари, юқори лавозимли амалдорлари, тадбиркорлар ва машҳурлар алоқадор бўлган офшорлардаги порахўрлик схемалари тўғрисида қатор мақолаларни чоп қилишди.

Мавзу юзасидан ўқиш:

Азамат Омуралиев: “Панамагейт” дунёни қандай ўзгартиради

“Панамагейт”: Исландия премьер-министри офшорлардаги терговдан сўнг истеъфо берди

Муаллиф: Айжамал Мураталиева