Туркия ЕИ билан визасиз тартибга ўтиш эвазига терроризм тўғрисидаги қонунни ўзгартиришни рад қилди

769

Туркия президент Режеп Эрдоған Туркия фуқароларига Европа Иттифоқи давлатларига визасиз кира олиш ҳуқуқини берувчи, терроризмга қарши кураш бўйича қонунга ўзгартириш киритилишига қарши фикр билдирди.

Туркия Европа Иттифоқи давлатлари билан визасиз режим жорий этилиши учун террорчиликка қарши қонунларини ўзгартирмайди, бу ҳақида Туркия президенти Режеп Эрдоған 6 май куни Истанбулдаги чиқиши чоғида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, “Туркия барча террор ташкилотлари ва уларнинг тарафдорлари томондан ҳужумига учраётган  пайтда”, ўзгартишлар киритилмайди.

“Биз ўз йўлимиз билан кетамиз, сизлар — ўзингларни йўлларинг билан. Ким билан келиша олсанглар келишаверинглар”, — деб келтиради президент сўзларини ТАСС.

Террорчиликка қарши кураш бўйича қонунга ўзгартириш киритиш турк фуқаролари учун виза режимини бекор қилиш шартларидан биридир. Евро Иттифоқ Туркия қонундаги террорчилик тушунчаларини европа стандартларига мувофиқ қисқартиришини истайди.

Март ойида Эрдоған “террорчилик” тушунчасини қонунан кенгайтириш ва нафақат терорчилик ҳаракатлари ижрочилари ва дохийларини балки бундай ҳаракатларни қўлловчи барчани терророрчи деб топишни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, булар жамоатчилик арбоблари, журналистлар ва қонун чиқарувчилар ҳам бўлиши мумкин.

Еврокомиссия туркиядан шунингдек сўз эркинлиги принцпларига амал қилишни, озчиликлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ва суд мустақиллигини таъминлашни талаб қилган.

Бундан ташқари келишимга мувофиқ, Туркия миграцион инқирозни изга солиши — Туркия орқали Европага чиқиб кетган суриялик қочқинларни ортга қабул қилиши керак.

Туркия билан визасиз режим масаласи 2015 йил кузида муҳокама қилинган. Собиқ Туркия премьер-министра Ахмет Довутўғлига кўра, виза бир йил ўтгач  — 2016-йил кузида бекор қилиниши керак эди.

“Турк фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш ва ортга қабул қилиш тўғрисидаги келишим олти ойдан сўнг, максимум тўққиз ойдан сўнг якунланади”, – деган эди ўшанда премьер-министрлик лавозимидан яқиндагина кетган Довутўғли.

Муаллиф: Адилет Макенов