Суд  Максим Бакиевни сиртдан 30 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди

752

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Максим Бакиевни жиноий йўл билан топилган фойдаларни ювиш ва товламачиликда айбдор деб топди ҳамда уни сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Тахтдан туширилган президент Қурмонбек Бакиевнинг ўғли Максим сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Бундай қарор Бишкекнинг Биринчи май туман суди томонидан 29 апрел  куни чиқарилди. Бу ҳақидаги маълумот Олий суд сайтида 7 май куни пайдо бўлди.

Максим Бакиевни 190- модда бўйича (Келишув тузишга ёки уни тузишдан бош тортишга мажбурлаш), 183 (Жиноий фойдаларни ыонунийлаштириш) ва 170 (Товламачилик)да айбдор деб топишди.

Унга мол-мулкини мусодара қилиш ҳамда 50 минг сом жарима билан кучайтирилган тартибдаги колонияда жазона ўташ тайинланди.

Максим Бакиев — 2005 йилдан 2010 йилгача Қирғизистон президенти лавозимини ўтаган Қурмонбек Бакиевнинг кичик ўғли. У 2010 йил апрел инқилоби чоғида отаси ва оиласи билан мамлакатдан қочиб кетган.

Максим 2007 йилда рейдерлик, босиб олиш йўли билан  “БиМоКом  (“Мегаком” ) бренди”ни эгаллаб олган ва кейинчалик мулкни ўз дўсти Алексей Елисеевга берган.

2009-йили Инвестиция ва Инновациялар тараққиёти бўйича марказий агентлик (ИИТМА) директори бўлган ҳамда Қирғизистон тараққиёт Фонди устидан назоратга эга бўлган. Фонд орқали президент ўғли ўзига қарашли бўлган банкларга пул қўйган.

Суд шунингдек Сергей Кимга ҳам ҳукм чиқарди — 20 йил қамоқ жазоси, Денис Гладишев ва  Ульяна Пакга 15 йил қамоқ жазосидан, Низира Иминовага — 14 йил қамоқ, Пулат Иминовга — 9 йил қамоқ ва Алексей Елисеевга — 8 йил қамоқ жазоси. Уларнинг барчаси Максим Бакиев командаси аъзоси бўлиб ҳисобланади.

Муаллиф: Адилет Макенов