“Фонекс” алоқа оператори фаолиятини тўхтатади

648

 Алоқа хизматларини кўрсатиш лицензиясининг тугаганлиги сабабли 8 майдан бошлаб “Фонекс” абонентларига хизмат кўрсатишни тўхтатади.

8 майдан бошлаб “Фонекс” уяли алоқа оператори бутун Қирғизистон бўйича уяли алоқа хизматларини кўрсатишни тўлиғи билан тўхтатади. Бу ҳақда ширкат пресс-релизида ёзилган.

Фаолиятнинг тўхталиши 17 апрелда операторнинг  CDMA 2000 стандартида алоқа хизматини кўрсатиш лицензиясининг тугаганлиги билан боғлиқ.

“Фонекс” алоқа оператори Қирғизистонда 2003 йили пайдо бўлганю У — CDMA 2000 стандартидан фойдаланган биринчи алоқа оператори. Мазкур стандартнинг ўзига хослиги товуш тиниқлиги ва маълумотларнинг шифрланганлигидир.

“Фонекс” ўзининг хусусий  сим-карталаринин чиқармаган — оператор мобил тармоғига қўшилган тайёр уяли телефонларни сотиб келган.

Бунга қадар ўлка ҳудудида  GSM (“Бител”) ҳамда TDMA (“КаТел”) стандартларидаги алоқа операторларигина фаолият кўрсатиб келган, у вақтда алоқа сифати бўйича улар CDMA стандарига ета олмаган.

2008 йилга келиб “Фонекс”  абонентларининг сони  329 мингни ташкил қилган, бироқ  3G ва 4G технологияларининг ривожланиши ҳамда смартфонларнинг пайдо бўлиши билан ширкат абонентларини йўқота бошлаган.

Ҳозирда Қирғизистоннинг уяли алоқа бозорида уч йирик оператор — “Билайн”, “Мегаком” ва “О!” бор. УЛарнинг бари  GSM стандартида ишлайди.

Муаллиф: Адилет Макенов