Бишкекнинг экс-мэри Тулеев қамоқдан озод қилинди

733

Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев коррупцияда айбланиб жазо муддатини ўтаётган №47 аҳлоқ тузатиш қамоқхонасидан бўшатилди.

Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеевнинг бўшатилганилиги ҳақида 7 майда маълум бўлди. У ҳақида биринчилардан бўлиб журналист  Адилет Айтикеев ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали билдирди.

Жазони ўташ бўйича давлат хизматининг (ЖЎДХ) матбуот котиби  Александр Никсдорф Тулеевнинг озод қилинганлиги маълумотни  Kloop.kgга тасдиқлади. Экс-мэр жазо муддатини №47 аҳлоқ тузатиш қамоғида ўтаган. У коррупция моддаси билан 11 йилга озодлигидан маҳрум этилган.

ЖЎДХ вакилининг айтишича, Тулеевнинг жазо муддати амнистия ва Бишкекнинг собиқ мэри давлатга келтирилган чиқимга компенсация қатори тўланган маблағ ҳисобидан қисқарган.

“Унга амнистия беришиб, муддатини қисқартиришди. Шунингдек у давлатга келтирган моддий зиённи қоплади”, — деди Никсдорф.

Тулеевга нисбатан ҳукм 2014 йилнинг 23 декабрида чиқарилган. Унинг мол мулки давлат ҳисобига олиниб, уч йил давлат вазифаларини эгаллаши таъқиқланган.

Марказий сайлов комиссияси уни депутатлик мандатини 2015 йилнинг январида бекор қилган.

Тулеев 2012 йилнинг ёзида қўлга олиниб, Бишкекнинг мэри хизматини эгаллаб турган 2000 йилларнинг охирида хитой автобуслари билан қор тозаловчи автомобилларни сотиб олишдаги товламачиликларда айбланган.

Муаллиф: Адилет Макенов

Сурат: Азаттык радиоси