Қирғизистон кўчалари Google Street Viewда пайдо бўлди

649

Google худудни ўрганиш учун кўзланган  Street View сайёхлик сервисига Қирғизистон шаҳарлари ва диққатга сазовор жойлар суратларини қўшди. Қирғизистон бу сервис ишлаётган 77- мамлакат бўлди.

Қирғизистонни Google Street View сервисида кўриш мумкин — бу ҳақда 7 май куни Иссиқ Кўл вилояти учун сервис тақдимотида айтилди, деб ёзади “Вечерний Бишкек” нашри.

Google ишлаб чиқарувчилар командаси вакили Марина Тарасовага кўра, сервис хорижликларга Иссиқ Кўл инфроструктураси тўғрисида батафсилроқ маълумот олиш ҳамда мамлакатнинг сайёҳлик сервиси тўғрисида тасаввурга эга бўлиш имконини беради.

“Лойиҳа туризмни ривожлантиришга ёрдам беради, асосан агарда мамлакат хали унчалик оммалашмаган бўлса.  Лекин, Қирғизистонга қизиқаётган миллионлаб фойдаланувчиси бўлса, бу туризм учун катта туртки бўлади. Биз чин кўнгилдан барча фойдаланувчилар Иссиқ Кўлнинг виртуал ва ҳақиқий гўзаллигини кўришини тилаймиз”, — деб келтиради Тарасова сўзларини “Вечерний Бишкек”.

02-1

Муаллиф: Айжамал Мураталиева