ОАВ: Ўзбекистон ҳукумати “георгий ленталар”ини таъқиқлади

763

Ўзбекистонда милицияси машинасидан “георгий лента”ларини олиб ташлашга мажбур қилмоқда, деб маълум қилди Озодлик радиоси. Ҳуқуқ тартибот органи вакиллари ҳукумат тақиқини, ленталар йўл ҳаракати хавфсизлигига ҳалал бераётгани билан изохлашади.

Ўзбекистонда “георгий ленталарини олиб юриш ва фойдаланиш таъқиқлангани тўғрисида маҳаллий аҳоли маълум қилди. Узметроном нашри маълумотига кўра, милиционерлар “георгий ленталари” боғланган машиналарни тўхтатиб уни олиб ташлашга мажбурлаяпти.

“Бизга Тошкент бўйлаб мотороллерда юрган уруш фахрийси қўнғироқ қилди ва уни милиция ҳодимлари мотороллерни безаб турган “георгий лентасини” ечишга мажбур қилганларини айтти”, — деб ёзади нашриёт 5-май куни.

“Узметроном” маълумотига кўра, ҳуқуқ тартибот органлари фуқароларга таъқиқ сабабларини тушунтирмаяпти.

“Хайдовчининг айнан ким ленталарни тақиқлагани ёки қандай норматив хужжатларда бу тақиқ қўйилгани тўғрисидаги саволгига, нафақахўр жавоб ололмаган. Милиция ҳодими унга фақат: “рухсат йўқ”, деб жавоб берган”,  — деб ёзади “Узметроном”

Аноним тарзда қолишни истаган ҳуқуқ тартибот органи ҳодимининг Озодлик радиосига берган интервьюсида маълум қилишича, таъқиқ ростдан ҳам бор. Унинг сўзларига кўра, ленталардан фойдаланишга, улар йўл харакатига халал бераётгани учун рухсат берилмаяпти.

“Бизга йўл хавфсизлигига халал берган ленталарни олиб ташлаш айтилди. Лекин, буни жуда мулойимлик билан, хайдовчиларга жарима солмай қилиш кераклигини айтишди” – дея келтиради унинг сўзларини Озодлик.

Ўзбекистонда “георгий ленталарини” таъқиқлаш ташаббусини аввал Мувофа вазирлиги қошидаги жамоатчилик қўмитаси кўтарганди. “Георгий лентаси” ўрнига 2015-йилда мамлакат давлат байроғи тимсолини фойдаланиш таклиф қилинган.

“Георгий лентасини” ўз машиналари антеналарига осишади. У қаердан келган? Бизга қандай алоқаси бор? Нега унинг ўрнига байроғимиздан фойланмайлик”, — деган эди кенгаш раиси  Икболжон Мирзаалиев.

Қирғизистон ҳукумати “георгий лентасини” 2015-йили байроғни мамлакат байроғини англатувчи қизил-сарғиш рангли лентага алмаштирган. Қуролли кучлар Бош шатиби вакилларининг ОАВларига тушунтиришича, қирғизистонликларга “ўз лентаси” керак, “россияники” эмас.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева