Қирғизистонликлар Москвада теракт уюштиришда гумонланмоқда

768

Уч нафар Қирғизистонлик Москвада қўлга олинди. Тергов, қўлга олинган шаҳслар 9-май куни    “Ўлмас полк” юриши чоғида теракт уюштиришни режалаганликларини тахмин қилаяпти.

Москванинг Мещанский суди 5 май куни 9 май куни теракт уюштиришни режалаганликда гумонланган уч қирғизистонликни хибсга ҳукм қилди. Бу ҳақида ТАСС суд матбуот-котиби Юлия Бочаровага таянган ҳолда маълум қилди.

Бочарова таъкидича, қўлга олинган Сирожидин Эргашов, Фарходжон Муратов ва Анваржон Тошболтаев Россия фуқаросидир.

Учаласи ҳам 9 май куни “Ўлмас полк” юриши чоғида теракт уюштиришга тайёргарлик тўғрисидаги иш доирасида қўлга олинган. Улар ноқонуний қурол сақлаганликда айбланмоқда.

Россия хавфсизлик Федерал хизмати 4 май куни қурол ва портловчи моддалар топилган Марказий Осиё давлатлари фуқароларини қўлга олган эди.

Тергов маълумоти бўйича, улар 9 май куни Москвада терактларни режалаган. ФХХ матбуот-хизматида қўлга олинганлар тан олиш кўрсатмаларини бераётганини маълум қилишди.

“Лента” агентлиги маълумотига кўра, 4 май куни қўлга олинганлардан бири Қирғизистон фуқаросидир.

Қирғизистоннинг Москвадаги элчихонаси вакиллари Kloop.kgга, фуқаролик тўғрисидаги маълумот ҳозирча тасдиқланмаганини маълум қилишди. Дипломатга кўра, қўлга олинган шаҳқ қирғиз паспортини қаблакилаштирган бўлиши мумкин.

Муаллиф: Адилет Макенов

Сурат: Руслан Шамуков/ТАСС