Матбуот эркинлиги куни: қирғиз матбуоти қай даражада эркин?

1006

Халқаро матбуот эркинлиги кунида Kloop.kg таҳририяти қандай қилиб матбуот эркинлиги даражаси аниқланиши ва қирғиз ОАВ қай даражада эркинлигини аниқлади.

Йил сайин 3 май куни дунёнинг турли давлатларида ОАВларини босимдан ҳимоя қилиш ҳамда журналистлар ишлаши учун мустақил ва хавфсиз шароит яратиш мақсадида 1993 йили БМТ Бош Ассамблеяси томонидан тасдиқланган,  Халқаро матбуот эркинлиги куни нишонланади.

Сана олдидан “Чегара билмас мухбирлар” халқаро нодавлат ташкилоти Қирғизистон 180 мамлакат орасидан 85-ўринни  эгаллаган, матбуот эркинлиги даражаси бўйича давлатлар рейтингини нашр этди.

Ташкилот таъкидича, рейтинг бутун дунёдаги ОАВ билан боғлиқ вазиятни кўрсатади ва энг аввало, фикрлар хилма-ҳиллиги даражасини, ОАВ мустақиллиги, норматив-ҳуқуқий базалар ҳамда унинг ишчилари хавфсизлигини баҳолайди.

“ Ижобий вазиятлар”

“Институт Медиа Полиси” жамоатчилик фонди юристи Алтинай Исаева, қирғиз матбуоти эркинлик даражаси бўйича собиқ совет иттифоқи давлатлари орасида етакчилик қилади деб ҳисоблайди.

Унинг фикрича, мамлакатда оммавий ахборот воситаларида тухмат ва хақорат учун жиноий жавобгарликнинг йўқлиги, суд инстанциялари эса ОАВ ҳодимларига нисбатан ишларни кўришда халқаро стандартлар бўйича иш кўриши “ижобий хол” бўлиб ҳисобланади.

13162240_1096056553770747_1101097337_n

“Судялар журналистларга нисбатан ишларни кўришда жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар оддий одамларга нисбатан озроқ қўллов ва ҳимояга эга бўлган  халқаро амалиётни қўллаш тенденцияси пайдо бўлди, — дейди у Kloop.kgга берган интервьюда.

Қирғизистон ОАВда ўз-ўзини цензура қилиш

“Чегара билмас мухбирлар” вакилларининг ўзлари Қирғизистон бошқа давлатлардан фикр хилма-хиллиги юқори даражаси билан фарқ қилади деб ҳисоблашади. Бироқ улар, мамлакатда ўз-ўзини цензура қилиш мавжудлигини таъкидлашади.

Шу йилнинг апрелида Қирғизистонга ташриф буюрган Россия журналисти Юлия Мучник, “Интерньюс”га берган интервьюсида мамлакатда цензура борлигини бироқ у СССРнинг бошқа давлатларига нисбатан “энг шафқатсиз эмас”лигини айтган.

“Бу цензурадан ташқари, ўз-ўзини цензура қилиш ҳам бор. Менимча давлат каналларининг журналистлари уларни қўрқитишганидан кўпроқ қўрқишади ва ўз дастурларини ўзлари цензура қилишади, хаттоки уларга босим бўлиш ва бўлмаслигига қарамай”, — дейди у.

Шундай фикда бўлганлардан яна бири қирғизистонлик журналист Нарин Айип, унинг сўзларига кўра, журналистлар доимо фуқаролик хиссини йўқотади ва “ҳокимиятнинг сўзсиз хизматкорига” айланади.

Матбуот эркинлигига нима таъсир кўрсатади?

“Чегара билмас мухбирлар” у ёки бу давлатдаги матбуот эркинлигини аниқловчи бир неча индикаторга эга. Матбуот эркинлигига таъсир кўрсата олувчи барча индикаторларни  етти асосий мавзулар остида бирлаштириш мумкин.

Нафақат ҳукумат ёки сиёсий институтлар позицияси балки, қуролли гуруҳлар, ОАВ эркинлигига хақиқий салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган махфий ташкилот ёки босим гуруҳлари эътиборга олинади.

Плюрализм

Ахборот майдонидаги турли кўз қарашларни ўлчайди. У шунингдек ОАВнинг ўзидаги турлиликни: ахборот агентликлари, газета, радио ва телевидиниялардаги материалларнинг  мустақиллигини таъминлайди.

ОАВ мустақиллиги

13169944_1096053890437680_860239357_o

Бу ОАВ сиёсий, ҳукумат, иқтисодий ва диний ҳокимиятлардан тўла мустақилликда ишлаш имконидир, негаки уларнинг молиялаштириши ёки бошқа ҳар қандай кўмаги ўз-ўзини цензура қилишга сабаб бўлиши ёки босим усули бўлиши мумкин.

Атроф мухит ва ўз-ўзини цензура қилиш

Бу индикатор ахборот  соҳасида ишлаш шароитини ва мақоланинг муаллиф фикрича, нашр қилиш имконини бермайдиган қисмларини қасддан олиб ташланишини анализ қилиш имконини беради.

Кўп ҳолларда ўз-ўзини цензура қилиш жамоатчиликда (давлатда) муаллифга санкциялар билан тахдид қилувчи ташқи эркинлик чекловлари борлиги кўрсатгичи бўлиб ҳисобланади.

Қонунчилик

Бу кўрсатгичда ахборот соҳасини тартибга солувчи ва унга сўз ҳамда фикр билдириш эркинлигини берувчи норматив-ҳуқуқий базалар сифати кўриб чиқилади.

Ошкоралик

Ахборот ишлаб чиқарилишини қўлловчи муассасалар ва уларнинг манфаатдор шахслар томонидан назорати ошкоралиги ўлчанади.

Инфраструктура

Медиа махсулотлар чиқариш имконини берувчи инфраструктура ва моддий-техник шароити сифати ўлчанади.

Қатағон

Индикатор шафқатсизлик даражасини ўлчайди. Биринчи навбатда бу журналистларга нисбатан турли кўиринишдаги қонун бузарликлардир: қотиллик, озодликдан маҳрум этиш, жисмоний зўравонлик ёки тахдид. Қонунбузарликлар қаторига шунингдек  цензура, таъқиқ,  таҳририят нашрлари конфискацияси шунингдек, нашриётларнинг ўзини ёпилиши киради.

Энг “эркин” ва “эркин бўлмаганлар”

13169799_1096054450437624_722194820_o

“Чегара билмас мухбирлар”нинг сўнгги ҳисоботига асосан,  Европа — энг эркин журналистлар ҳудуди. Яқин Шарқ ва Шимолий Африка хануз хаммадан ҳам журналистлар ҳуқуқлари амал қилинмайдиган ҳудуд бўлиб қолмоқда.

2016 йил матбуот эркинлиги индекси бўйича рейтингда Финландия етакчилик қилмоқда, унинг ортидан Нидерландия ва Норвегия боради. Етакчилар бешлигига Дания ва Янги Зеландия киради.

Озодлик, эркинлигининг энг қуйи даражасида,  авторитар бошқарув  тизими бўлган давлатлар бор. Рейтингнинг сўнгги поғаналарини Эритрея, Шимолий Корея ва Туркманистон эгаллади. Бу ерда ОАВ бутунлай ҳукумат назоратида.

“Чегара билмас мухбирлар”  — матбуот эркинлиги ва қамоқдаги журналистларни озод қилиш учун кураш олиб борувчи, халқаро нодавлат ташкилотидир.  Йил сайин у медиа-соҳада изланишлар олиб боради ва озод матбуот бўлган давлатлар рейтингини тузади.

“Чегара билмас мухбирлар” экспертлари таъкидича, эркинлик индекси энг яхши сиёсатни аниқламайди ва журналистик материаллар сифатини агнлатмайди.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева