Криптовалюта: Биткойнни ким ўйлаб топган ва бу нима учун муҳим?

11589

2 майда австралиялик Крэйг Райт ўзининг биткойн асосчиси эканини билдирди. Kloop.kg ўқувчиларига Райтнинг ким эканлигини ҳамда нима сабабдан биткойн-жамияти кучли лидерга муҳтож эканини тушунтириб беришга қарор берди.

Нима бўлди?

Кеча австралиялик Крэйг Райт ўзини Bitcoin тўлов тизимининг асосчиси, Сатаси Номото эканлигини билдирди.  Биткойнларни ким ўйлаб топганлиги ҳақидаги масала кўп йиллардан бери очиқ қолиб келмоқда.

Биткойн дегани нима?

Биткойнлар — уни ҳимоя қилиш учун  криптография усули қўлланилган валюта. Асосий ҳусусияти унинг пиринг тизими эканлигида, аниқроқ айтганда, у фойдаланувчиларнинг орасидагина ишлайди. Тизимнинг марказий админстрацияси йўқ ва у ердаги транзакцияларни ҳеч ким назорат қила олмайди.

Биткойнларга турли ўлкаларда турлича муносабатда бўлишади. Айримларида  — масалан, Норвегия билан Хорватияда — уларни активлар қатори баҳолашади, бироқ валюта сифатида эмас. Бошқа ўлкаларда, масалан АҚШда биткойнни виртуал валюта деб билишади.

Баъзи бир давлатларнинг ҳукуматлари биткойнларга умуман салбий муносабатда. Хитойда банктларнинг криптовалютага алоқадор ҳар қандай операцияни амалга ошириши таъқиқланган, Қирғизистонда эса бу вальютага бутунлай таъқиқ қўйиш ташаббуслари кўтарилган.

Крэйг Райт ўзи ким?

Крэйг Райт — биткойн-биржага, биткойн-ҳамёнга ҳамда мазкур тўловни ишга ошириш тизимига алоқадор фаолиятларни  инвестициялаган австралиялик тадбиркор. Шунингдек у бир қанча мавзулардаги кўплаган илмий мақолаларнинг муаллифи бўлиб ҳисобланади, унинг меҳнатлари орасида криптовалютага алоқали мақолалари ҳам бор.

j1oRb_uQhXdSVhJYCO-_Vg-768x512
Крэйг Райт – биткойн ихтирочиси бўлиши мумкин

Ўтган йилнинг декабрида  Wired ҳамда Gizmodo матбуотлари  Крэйг Райт Сатаси Накомото исмли шахснинг номи остида яшириниб юрувчи ва биткойн-тизимининг ихтирочиси деган хулосага келувчи материалини эълон қилишган. Бироқ мазкур тадқиқот материаллари эълон қилунга қадар кўп вақт ўтмай таҳрирланган электрон хатлар билан блоглардаги маълумотларгагина  асосланган.  Тадқиқот эълон қилинишидан кўп ўтмай тинтув ўтказиш учун Райтникига Австралия полицияси борган. Улар у солиқларни тўламаган деб шубҳаланишган.

Ўша вақтда Райт бу айбловларга изоҳ беришдан бош тортган, бироқ шу йилнинг мартида Financial Times матбуоти у айбни очувчи йирик билдирув тайёрлаётганини билдирган.  Натижада, 2 майда Райт турли матбуотларга   тушунтирмалар ва интервьюлар сериясини бериб, ҳақиқатда биткойнларни ўйлаб топганини билдирди.

У чиндан ҳам биткойнни ихтиро қилганми?

Ҳозирча анча мужмал. Кўплаган матбуотлар — масалан, The Economist билан The Verge — бундан шубҳаланишмоқда. Журналистларнинг айримлари Райт биткойнларнинг ихтирочиси бўла оладиган даражада криптовалюталар тармоғида етарли даражада ишбилармон эмаслигини  билдириишмоқда. Бошқалари сўзларининг далили қатори Райт бўлишган шифрлаш калитларига 7 йил бўлганини ва улар аллақачон ишдан чиққанини  аиқлашган.

Бунинг унга нима кераги бор?

Буни барчасининг Райтнинг ўзига нима учун кераклиги унча тушунарсиз, бироқ биткойн-жамияти қандайдир бир бирлаштириш факторига муҳтож бўлиб турибди. Охирги йиллари биткойнларга бўлган талаб-таклиф ўта тезлик билан  ўсмоқда ва тизим электрон валютадан фойдаланишни истаганларнинг бундай оқимини кўтара олмай қолмоқда. Сўнги вақтда ҳар бир транзакция ўртача ҳисоб билан  43 дақиқада ишлаб чиқилади — бу  интернет-тўловлари учун жуда ҳам узоқ вақт.

Шундан келиб чиқиб ҳозир биткойн-ишлаб чиқувчилар икки томон  — “мумтоз” ҳамда “марказлашган” девелоперларга бўлинишган. Криптовалютанинг ҳозирги муаммосини ечиш бўйича икки тарафнинг ҳам ўз фикрлари мавжуд. Бироқ ҳозирча бундай муносабат аллоҳида бир муваффақиятга эриштирмаган.

Крэйг Райт — ёки истаган бошқа кучли лидер  — бу вазиятни хал қилиб, ҳозирда фаолиятнинг янги режасига ташна бўлиб турган биткойн-жамиятига бирлаштира олармиди деган фикр туғилади.

Муаллиф:Азамат Омуралиев