Футбол: "Лестер" биринчи марта Англия чемпиони бўлди

895

Аутсайдер ҳисобланувчи Лестер Сити мавсум якунига икки тур қолганда Англиянинг Премьер-лигасида чемпионликни қўлга киритди. Британия матбуоти уни англия футболидаги “энг ғаройиб воқеа” деб атамоқда.

“Лестер Сити” жамоаси биринчи бор Англиянинг футбол бўйича чемпиони бўлди. Мавсум бошида мазкур клубнинг чемпионликка эришиш имконияти жуда паст  5000 к 1 дея баҳоланган эди.

“Лестер”нинг мавсум якунига икки тур қолганда чемпионликни қўлга киритиши 36-турда ўтган “Челси” билан “Тоттенхэм” ўртасидаги мусобақа дуранг билан якун топиши билан боғлиқ бўлди.

Ҳозир “Лестер”да 77, иккинчи ўриндаги “Тоттенхэм”да — 70 балл бор.

Агар “Лестер” қолган икки ўйинда мағлуб бўлиб, “Тоттенхэм” ғалабага эришган чоғда ҳам мавсум натижасига кўра “Лестер”да бир балл ортиқча бўлади.

Ўтган йили Чемпионшипни енгиб олган  “Лестер” Олий лигада  14-ўринга чиқиб, бош мураббийликка италиялик  Клаудио Раньерини таклиф қилган ва жамоанинг бу муваффақиятида айнан мана шу мураббийнинг катта ҳиссаси борлиги айтилмоқда.

Би-би-си “Лестер”нинг чемпионликка эришишини “барча даврдаги ғаройиб спорт воқеаси” деб атади.

“Лестер”нинг ғалабаси  38 йилдан бери турнир жадвалида “Манчестер Юнайтед”, “Арсенал”, “Челси” ҳамда “Ливерпуль” каби Англиянинг йирик жамоаларидан юқорилай олган биринчи клуб бўлганлиги билан қадрли.

Бунга қадар, 1978 йили чемпионлик номига “Ноттингем Форест” эга бўлган. Ундан кейинги йиллари  Премьер-лигани Олий лигада ғалабага эришган жамоаларгина қўлга киритиб келган.

Мавсум натижаси бўйича, “Лестер” 93 млн. фунт олди.

Мавсум бошида “Лестер”нинг чемпионликка бўлган имконияти букмекерлар томонидан жуда паст (5000 к 1) деб баҳоланган. Бироқ биринчи турда “Сандерленд”ни 4:1 ҳисобида мағлуб этгач бу коэффициент пасая бошлаган.

2015 йили “Лестер”нинг барча ўйинчиларининг  трансфер қиймати бўлгани  55 млн. евродан кўпроқ суммани тузган, ўша вақтда чемпион бўлиб турган “Челси” ўйинчиларининг эса қиймати 526 млн. евро бўлган. Ҳаммадан кўп гол урган  Рияд Марез билан Жейми Варди 3 млн. еврога баҳоланган.

Премьер-лигадаги чемпионлиги “Лестер”га биринчи бор еврокубокларга қатнашиш имкониятини беради  — кейинги мавсумдан бошлаб жамоа Чемпионлар лигасида ўйнай бошлайди. Бу клубга қўшимча 30 млн. евро олиб келади.

Бу йилги мавсумда 22 гол киргизган ҳужумчи  Жейми Варди Би-би-сига берган суҳбатида “ҳеч қачон бундай таассуротга эга бўлмаганлигини” айтган.

“Челси”нинг мураббийи Гус Хиддинг ўйиндан кейин атбуот анжуманида Раньери унга қўнғироқ қилиб, беш бор “рахмат” айтганини билдирди.

Муаллиф: Адилет Макенов