Би-би-си: Евро иттифоқ Туркия фуқаролари учун виза тартибини бекор қилади

793

Европа комиссияси Туркия фуқаролари учун Шенген ҳудудига визасиз киришни маъқуллайди. Бунга жавобан Туркия ўз ҳудудига суриялик қочқинларни қабул қилиб миграцион инқирозни ҳал қилиши керак, -деб ёзади Би-би-си.

Туркия Евро иттифоқ давлатларига визасиз кириш учун 4 май куни маъқуллик олиши мумкин — бу ҳақда Британия алоқа корпорация (Би-би-си)  ўз манбаъларига таянган ҳолда маълум қилди.

Вижасиз режимнинг жорий этилиши — 2015 йил ноябрида ЕИ-Туркия саммитида қабул қилинган келишувнинг бир қисмидир. Келишувга асосан, Туркия ўз ҳудудига суриялик қочқинларни қабул қилиш билан миграцион инқирозни ҳал қилиши керак.

Европа иттифоқи раиси  Дональд Туск 2015  йилнинг апрелида, бу масаланинг ҳал қилинишига ЕИ 1 млрд. евро ажратиши, иттифоқчи томон эса — 2 млрд. евро ажратишини маълум қилганди.

Би-би-си хабарига кўра,  тасдиқни олиши учун Туркия ЕИ билан келишимда кўзда тутилган бир қатор шартларни бажариши лозим бўлади. Мамлакат сўз эркинлиги принципига амал қилиши, озчиликлар ҳуқуқини ҳимоя қилиши ва судлар мустақиллигини таъминлаши керак бўлади.

Туркия билан визасиз режим масаласи 2015 йил кузида муҳокама қилинган. Туркия премьер-министри Ахмет Довутўғлининг расман маълум қилишича, визалар бир йилдан сўнг -2016 йилда бекор қилиниши керак эди.

“Турк фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш ва қайта қабул қилиш тўғрисидаги келишув олти ой, максимум тўққиз ойдан сўнг якунланади”, – дея маълум қилганди премьер-министр Ахмет Довутўғли2015 йил декабрида.

Евро иттифоқ давлатларида миграция инқирози 2015 йил бошларида Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдан қочқинлар ҳамда ноқонуний муҳожирлар оқими кўпайгани сабабли юзага келган. Бир йил бўлмасдан давлатлар 700 мингдан ортиқ қочқинни рўйҳатга олган.

Бу Иккинчи жаҳон уриши давридан буён, Ироқ, Сурия, Афғонистонда кетаётган уруш, Украина, Покистондаги можаро шунингдек “Исломий давлатга” қарши олиб борилаётган харбий амалиётлар сабабли юзага келган муҳожирларнинг энг йирик оқимидир.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева