Тожикистон яшовчиси Шахноза Ниёзовага 23 март куни Наврўз байрамида иштирок этиш ва президент Эмомали Раҳмонга очиқ мурожаат қилишга рухсат берилмади. Маҳаллий ҳукумат бир ой ўтган ўзининг рад жавобини, қизнинг “ориёна кўриниш, баланд бўй ва жарангли овозга” эга эмаслиги билан тушунтирди.
Тожикистон ҳокимияти Сўғд вилояти яшовчиси Шахноза Ниёзовага 23 март Наврўз байрамида президент Эмомали Рахмон олдида чиқиш қилишга руҳсат бермади.
Ниёзова сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимят унинг сўровига мактуб юорган ва унда “давлат раҳбари олдида нутқ сўзлаш учун ориёна кўриниш, балан бўй ва жарангли овозга эга бўлиш зарурлиги” айтилган.
CA-News Марказий Осиё янгиликлар хизматининг маълум қилишича, “ориёна кўриниш”га Сўғд вилояти яшовчилари тўғри келади.
“Уларни хақиқий тожик ва “ориёна ирқ” авлодлари деб ҳисоблашади... Тоғли Бадахшон автаном вилоятига жойлашган халқлар орасида қийинчиликсиз “ориёна кўриниш” эгаларини топиш мумкин. Тожикистонда помирликлар хазиллашиб ўзларини “хақиқий орийлар” деб аташади”, — деб ёзади агентлик.
Ниёзованинг ўзи, уни “отаси ўлими тўғрисида айтиб қўйиши мумкинлиги” сабабли рухсат беришмаган деб ҳисоблайди. Қизнинг отаси 1998 йили Хўжандга харбий хужум пайтида вафот этган.
“Танлов пайтида мен, ҳукумат вакиллари, бу қиз оғир кунларни кўрган, Ҳудо кўрсатмасин отасининг ўлдирилиши тўғрисида гапириб қўяди деганини эшиттим. Яна улар мен президентдан уй сўрашим мумкин деб ўйлашди”, — дейди у “Озодагон” махаллий ахборот агентлигига берган суҳбатида.
“Озодагон”нинг маълум қилишича, ёшларнинг президент билан учрашувига номзодлар танлов асосида танлаб олинган — 30 нафар иштирокчидан фақат уч киши танлаб олинган. Шахноза Ниёзова рўйҳатда бўлган бироқ кейинроқ унинг фамилияси рўйҳатда бўлмаган.
“Мен ўз кўзларим билан нутқ сўзловчиларнинг рўйҳатида менинг фамилиям борлигини кўрганман, бироқ кейин уни ўчириб юборишибди”, — деб келтиради Ниёзова сўзларини “Озодагон”.
Муаллиф: Айжамал Мураталиева