Видео: Бишкекдаги курант соатининг янгиланган товуши қандай жаранглайди?

765

Бишкекдаги курант соатининг товуши янгиланди. Энди Абдрахманов кўчаси билан Чуй проспектининг кесилишидаги катта соатнинг одатдаги овозининг ўрнига қўмиз ҳамроҳлигидаги темир қўмизнинг товуши жаранглаб туради.

Абдрахманов кўчаси билан Чуй проспектининг кесилишидаги курант соатининг янгиланган овози Бишкек мэрияси билан  “Биринчи радио” тарафидан ишлаб чиқилган.

Шаҳар муниципалитетининг матбуот хизматидан соатнинг янгиланган овози “қўмиз фонидаги темир қўмиз” товушларидан ташкил топганини билдиришди.

Соатнинг овози Бишкекнинг 138 йиллигига ҳамда Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан алмаштирилди.

Курант соат жойлашган “Кыргызтелеком”нинг биноси 1984 йили қурилган. Ундаги соатнинг уни Москвадаги курант соатининг товуши билан бир хилда янграб келган.

Муаллиф: Азат Рузиев