Қирғизистоннинг “Кумтор”даги акцияси компаниядаги тинтувдан сўнг 44 млн. долларга қадрсизланди

735

Канаданинг Centerra Gold Inc  корпорацияси акциялари 28 апрел куни унинг филиали “Кумтор Голд Компани”да тинтув ўтказилганидан сўнг 8,7 фоизга тушиб кетти. Қирғизистон бир кунда 44 млн. доллар йўқотди.

Олтин қазиб чиқарувчи “Кумтор Голд Компании” компаниясига эгалик қилувчи Centerra Gold Inc корпорацияси акцияларининг нархи тушиши 28 апрел кечаси бошланди.

Нарх тушиши “Кумтор”нинг Бишкекдаги идорасида тинтув бошланганидан 3-4 соат ўтиб сезилган — идоралараро тергов гуруҳи компания маблағларининг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ материалларни излаган.

Investing.com  молиявий нашри маълумотига кўра, бир акция учун нарҳ 28 апрел куни эрталаб 5,7 долларни тузган бироқ, кечаси 39 центга, кейин - 12 центга тушган ва натижада 5,2 долларни тузган. Қирғиз акциялар пакети 44 млн АҚШ долларига қадрсизланди.

Иқтисодчи Александр Хваннинг Kloop.kgга берган суҳбатида айтишича, акциялар қийматининг ўзгаришига кўп факторлар таъсир қилиши мумкин. Унга кўра, бу бозор тренди, сиёсий вазият, манфаатларни кутиш шунингдек, компания операция фаолиятининг барқарорлиги бўлиши мумкин.

“Акцияни унинг нархи кўтарилишидан фойда олиш учун сотиб олишади. Компанияда муаммолар пайдо бўлганида инвесторлар уларни фаол тарзда сотишни бошлайди. Натижада талабни сезиларли даражада кўтарувчи таклифлар кўпайиши акциянинг арзонлашига олиб келади”, — дейди иқтисодчи.

“Ақчабар” иқтисодий нашрининг маълум қилишича, олтин қазиб олувчи бошқа компанияларнинг акцияси арзонламаган. Бу эса “акция баҳосига Бишкекдаги тинтувнинг тўғридан-тўғри алоқасини” кўрсатади.

Бош прокуротура маълумотига кўра, жиноий иш доирасида “Кумтор” тинтуви ниҳоясига етган. Тергов гуруҳи 2013 йилда 200 млн. долларнинг ноқонуний олиб чиқиб кетилиши тўғрисида маълумотга эга бўлиши мумкин бўлган компания раҳбарлари ва ишчиларини сўроқ қилаяпти.

“Кумтор Голд Компани” — тўлалигича Канаданинг Centerra Gold In корпорациясига тегишли бўлган олтин қазиб олувчи компания. Қирғизистон Centerraнинг қарийб 33 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева