АҚШ: ФБР дунёдаги исталган компьютерга кириш имкониятини олиши мумкин

675

 29 апрелда  АҚШ Олий суди Ёзув-процессуал  кодексига  киргизилган ўзгартиришларни ёқлади. Шунингдек,  судьялар  ҳукукни ҳимоя қилиш  органларига фойдаланувчиларнинг  компьютерларига кириш изнини бера оладилар. Мазкур изн чет ўлкалардаги  компьютерларга ҳам дохилдир.

АҚШнинг Олий суд раиси  Жон Робертс ўлканинг Жиноий-процессуал  кодексига  киргизилган ўзгартиришларни  Конгрессга йўллади.Ўзгартиришлар оқибатида, судьлар  Федерал  тергов  бюросига  (ФБР) фойдаланувчиларнинг  компьютерларига киришга изн бера оладилар. Кириш имконияти исталган компьютерга, жумладан чет ўлкалардагига ҳам тегишлидир.

Суднинг қарори бўйича  конгрессменлар Америка қонунларига ўзгартиришларни  2016 йилнинг  1 декабригача киргизишлари лозим.Агар ундай бўлмаса у автоматик турда кучга киради.

Халқаро Reuters ахборот агентлиги Юстиция министрлиги 2013 йилдан бери мазкур ўзгартиришларнинг киргизилишига харакат қилиб келганлигини ва суд фуқаровий фаоллар билан ҳуқуқ ҳимоячиларининг норозиликларига қарамай қарор қабул қилганини ёзди.

Бунга қадар Фуқаровий эркинликлар учун америкалик ташкилотнинг вакиллари қонунга ўзгартиришлар киргизиш “ФБРнинг оммавий ҳужумларни уюштириш имкониятларини анчайин кенгайтириши”ни билиришган.

Фаоллардан ташқари ташаббусга  Google ҳамда Microsoft каби тижорий ширкатлар ҳам қарши бўлишган. Microsoft корпорацияси 2016 йилнинг 14 апрелида қўлланувчиларнинг шахсий маълумотларига эришиш имкониятини бериш ҳуфёна тинтувга таъқиқ қўйган АҚШ Конституциясига қарши келишини билдириб, ўлка ҳукуматини  судга берган.

Америкалик депутат Рон Виденнинг фикрича, қонунга киргизилган ўзгартиришлар америкаликларнинг шахсиё ҳаётларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

“Ҳукумат энди бир руҳсатга эришиш билан минглаган, миллионлаган компьютерларга кириш имкониятига эга бўлади. Бу билан бирга бу компьютерларнинг аксар қисми жиноятчиларга эмас, жабрланувчиларга тегишли бўлади” , — деб билдирди Роден.

Муаллиф: Айжамал Мураталиева